UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Шерали Бобоқулов: "Бугун биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Шерали Бобоқулов: "Бугун биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди"

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон суперкубоги жавоб учрашуви (“Севинч”-“Металлург” 1:1)дан кейин “Геолог” стадиони анжуманлар залида ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида дастлаб “Металлург W” жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шерали Бобоқулов:

- Бугунги учрашув жуда муҳим учрашув эди. Ўйлайманки, баҳс тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки дақиқалардаги имкониятдан фойдаланганимизда бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

- Жамоанинг маҳоратига қойил қолдик. Анча тажрибали бўлган “Севинч” жамоаси билан тенг ўйин кўрсатишди. Олдинги ўйиндаги йирик мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Биз ўз стадионимизда ҳам ёмон ўйнамагандик. Фақат икки бор дарвозабонимизнинг йўл қўйган қўпол хатолари якунда йирик мағлубиятимизга сабаб бўлганди. Шунингдек ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ортиқча босим остида тўп сургандик. Биз руҳий босимни кўтаролмадик.

- Махфуза Туропова ўтган мавсум “Севинч” жамоаси таркибида чиройли ўйинлари билан танилганди. Бугун у “Металлург-” таркибида яхши ўйнай олмади.
- Махфуза ўтган мавсум давралар оралиғида жароҳат олиб мавсум охиригача футбол ўйнай олмаганди. Бугун у майдонда ҳаракат қилган бўлса-да тўла соғайиб кетмаган. Биз унинг тажрибасига суянган ҳолда бугун майдонга туширишга таваккал қилдик.

- Наргиза Абдурасуловани нега захирага олдингиз?
- Режамизда уни эртароқ алмаштириш турганди. Сабаби унинг ўрнига тушган футболчи ҳам тезкор ҳам ўз техникасига эга ёш футболчи ҳисобланади. Бизга бугун Наргиза ўз тажрибаси билан ёрдам беришига умид қилгандик.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика