“Шахтёр” “Манчестер Сити” ҳужумчисини ижарага олди

3 мар 2018, 09:45
Оларенваджу Кайоде мавсум сўнгига қадар “кончилар” сафида тўп суради.

“Шахтёр” трансфер ҳуқуқи “Манчестер Сити”га тегишли бўлган Оларенваджу Кайодени мавсум охирига қадар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. У амалдаги мавсумда ЛаЛигада “Жирона” сафида ижарада тўп тепаётган эди. Ҳужумчи “Жирона” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.


Манба: “Шахтёр” расмий сайти