UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  80 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"

Про лига 18-туридан ўрин олган "ФарДУ" – "Арал" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги беллашувни марказий учрашувларидан бири эди деб айтсак бўлади. Олдинги турларда юқори ўриндаги жамоалар билан баҳсда муносиб қаршилик кўрсата олгандик. Бугун ҳам "Арал"дан очко олишга ҳаракат қилдик. Ғалаба учун майдонга тушгандик, яратган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб курашувчан жамоа эканини билардик. Дуранг адолатли бўлди деб ҳисоблаймиз", – деди Юсупов. 

- Про лига якунланишига иккита тур қолди. Бу борада фикрларингиз...

- Бизни олдинда сафарда ўтадиган "Жайхун" билан баҳс кутиб турибди. Улар доим босим уюштирадиган жамоа, бизни осон ўйин кутмаяпти. Охирги турда уйда "Олимпик"ни қабул қиламиз. Икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа кетма-кет тўрт турдан бери ютқазмади. Бу футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?

- Жамоада кайфият яхши. Ўйиндан ўйинга ўзига бўлган ишонч кучаймоқда. Ҳамма бир-бирини яхши тушунмоқда. Беш турдан буён ютқазмадик. Стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат, уларни кейинги учрашувда ҳам кутамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 окт 18:22:35
Karimov Maqsud
Karimov
   
27 окт 18:22:02
Karimov Maqsud
Hshsh
   
27 окт 18:21:32
Karimov Maqsud
..
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика