UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  3 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   2 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  39 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  7 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди

Давлат раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини айтган эди.

Кўп ўтмай, 2023 йил 3 ноябрда “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди.

Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган мазкур марказ бунда жуда муҳим бўғин. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, меҳмонхона барпо этилган. Пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн ва реабилитация бўлими қўшимча қулайликлар яратган.

Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар - Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказидир.

Президентимиз уларда яратилган шароитлар билан танишди.

Футбол тиббиёти ва реабилитацияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради.

Футбол академиясида ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланади. Буни халқаро даражада ташкил этиш учун марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селекционер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “VAR маркази” ҳам ташкил этилган.

Давлатимиз раҳбари шу ерда спорт фахрийлари ва ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Ўзбекистонда футбол энг оммавий спорт экани, уни ривожлантириш изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Кейинги йилларда футбол тизими тубдан яхшиланди. Болалар футболи, тўгаракалардан тортиб академиялар, жамоалар, чемпионатгача эътибор кучайди. Натижалар бирин-кетин бўй кўрсатмоқда. Уларнинг энг муҳими – Ватанимиз тарихида биринчи марта миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққани бўлди.

Яна бир шонли ютуқ апрелда Cаудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида қўлга киритилди. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз унда биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди.

Президент ушбу қаҳрамон футболчиларимиз билан учрашиб, уларга меҳр-эътиборини изҳор қилди.

"Биз ҳамма соҳада дунёда муносиб ўрин эгаллашга интилаяпмиз. Спортчиларимиз буни тезроқ етказа олади. Сизлар иродали ғалабангиз билан, халқимиз меҳнат қилса, ҳаракат қилса, ҳамма нарсага қодир эканини яна бир бор исботладингиз. Бутун дунё сизнинг тимсолингизда азму шижоатли, ғурури баланд, ҳеч қачон интилишдан қайтмайдиган янги Ўзбекистон авлодини кўрди. Энди футболни ҳозиргидан ҳам 2-3 карра кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз. Сиздек ёшлар халқимизнинг ишончи, Президентнинг қувончисизлар", – деди Шавкат Мирзиёев.

Спортчилар бу шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқимиз ишончини оқлашга ваъда беришди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
18 авг 20:48:48
DON KARLEONE
Abdusalom Mirzayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу эски Политодтел, Дўстлик стадиони бўлса керак.
Худди уша эски Дустлик
+1   
18 авг 20:05:39
Адхамжон Низамов
Политотдел
+1   
18 авг 20:02:40
Неф69
Жуда койилмаком ! Президентимиз спортга,айникса футболга катта эьтибор беряптилар,бунинг самарасини аста-секин куряпмиз.
+1   
18 авг 19:32:16
Abdusalom Mirzayev
Бу эски Политодтел, Дўстлик стадиони бўлса керак.
   
19 авг 08:08:41
Vatandoshingiz
ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА РАХМАТ
   
19 авг 08:08:23
Vatandoshingiz
FUDBOLDA KORRUPSIYA BOLMASA BOLDI
   
18 авг 22:25:04
Avangard Artelov
Призидентимиз Футболга кизикмши мани хурсанд килади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика