UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  1 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  1 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  5 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим" Янгиликлар

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим"

Ўтган ҳафтада "Пахтакор" футболчисига айланган Шароф Муҳитдинов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида ярим ҳимоячи "Пахтакор"га ўтиши ва "Насаф"даги айни пайтдаги ҳолат ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мазкур жараён тезда рўй берди. "Пахтакор" жамоаси Шота Арвеладзе мураббийлик қилган пайтда ҳам менга қизиқиш билдирганди. Клуб раҳбарлари билан Қаршида гаплашгандик. Ўша паллада менда хориждан ҳам юз фоизлик таклиф бор эди. Хорижга кетишни кўпроқ ўйлагандим. Лекин пандемия туфайли амалга ошмай қолди. Яқинда АГМК жамоасидан ҳам чорлов бўлганди. Шундан сўнг "Пахтакор"дагилар менга жиддий таклиф билан чиқишди. "Насаф"нинг ушбу ҳолатга жавобини икки ой кутдим. Шартнома шартларини ва бошқа жиҳатларини келиша олмадик. Якунда пойтахт клубига ўтишга қарор қилдим. Бир йиллик шартнома имзоладим. Агарда четдан яхши таклиф бўлса қаршиликсиз қўйиб юборишларини шартнома бандларига киритдик. Шу жиҳати манзур келди.

Рақобатдан қўрқмайман. Кучли рақобат бор жойда ўсиш бўлади.  Мақсадим ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш. 

"Насаф"да ҳозирда молиявий ҳолат яхшиланмоқда. Ўйлайманки, академияни ўз ҳолига ташлаб қўйишмайди",- дейди Муҳитдинов.






Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика