“Шальке” президенти ўз хоҳиши билан истеъфо берди, жамоа молиявий қийинчиликлар гирдобига тушиб қолган
30 июн 2020 21:54
Янгиликлар
“Шальке” президенти ўз хоҳиши билан истеъфо берди, жамоа молиявий қийинчиликлар гирдобига тушиб қолган
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Шальке” раҳбари Клеменс Тенньес ўз лавозимини тарк этди. 64 ёшли тадбиркор муваффақиятсиз мавсум туфайли клубдан истеъфога чиқди. Жамоа мухлислари уни кескин танқид қилишган ва узоқ вақтдан буён унинг кетишини сўрашган эди.
Қўшимча қилиш керакки, гельзенкирхенликларнинг сўнгги йилдаги молиявий қарзи 200 млн еврони ташкил қилди. Коронавирус пандемияси эса ҳолатни янада жиддийлаштирган. Манбага кўра, иқтисодий муаммолар туфайли клубда иш ҳақи чеклови жорий этилиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, жамоадаги ҳеч қайси ўйинчи йилига 2,5 млн евродан кўпроқ маошга эга бўлолмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар