Шакири: "Ливерпуль" Клопп учун ЕЧЛда ғалаба қозонишни хоҳлайди"

Aslanov Jasurbek
31 май 2019, 19:20
Мерсисайдликлар вингери Жердан Шакири эртанги ҳал қилувчи беллашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Клопп ҳар доим хотиржам. Машғулот давомида ва кейин у билан хазиллашиб турамиз. У позитив инсон, биз учун ҳамма ишни қилишга тайёр. Жамоамиз аъзолари Клопп учун ғалаба қозонмоқчимиз.

Ўйлашимча, ажойиб мавсум ўтказдик ва олдимизда яна бир катта финал бор. Совринни қўлга киритиш учун барча ишни бажаришга ҳаракат қиламиз. Сабаби, клуб, мухлислар ва ўйинчилар бунга муносиб. Ғалаба қозонсак, жуда ҳам махсус совға бўлади.

"Тоттенхэм" - топ жамоа. Ўзларини қанчалик яхши салоҳиятга эга эканликларини бутун дунёга кўрсата олишди. Қийин ўйин бўлади, лекин биз ўзимизга ишонамиз. 90 дақиқа ичида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин".

27 ёшли швейцариялик 2013 йилда "Бавария" жамоаси билан Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Ўшанда мюнхенликлар Клоппнинг "Боруссия Дортмунд" клубини мағлубиятга учратишган.

"Мен яна шундай эҳтиросларни хоҳлайман, айниқса клуб учун. Улар ғалабани буни узоқ вақтдан бери кутишмоқда , - дея қайд этди Шакири.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: goal.com