UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  4 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  5 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  22

Шакер Зуаги: “Бунёдкор”да фақат ғалаба ҳақида ўйлаш керак” Янгиликлар

Шакер Зуаги: “Бунёдкор”да фақат ғалаба ҳақида ўйлаш керак”

“Бунёдкор” билан шартнома имзолаган тунислик Шакер Зуаги янги жамоасидаги илк интервьюсини берди.
- “Бунёдкор”га ўтишингиз қандай амалга ошди?
- Йил бошида “Олмалиқ” билан бир йиллик келишувга эришгандим. Шартномам муддати якунланиб бораётган пайтда агентим “Бунёдкор”дан таклиф борлигини айтди. Бу қизиқишни яхшилаб ўрганиб чиқиб, “Бунёдкор” сафига ўтишга қарор қилдим. Ўзбекистонда фаолият бошлашимдан олдин таҳминан 5-6 ой жароҳат туфайли расмий учрашувларда иштирок эта олмагандим. Ўзимни яна қайта кўрсатиш учун имкон берган “Олмалиқ” клубига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу клубда ўйнаб, ўзимга бўлган ишончимни яна қайтариб олдим.

- Эшитишимизча, “Бунёдкор”дан ташқари мамлакатимизнинг бошқа клублари ҳам Сизга таклиф билан чиққан. “Қалдирғочлар”га ўтишингизда яна қандай муҳим жиҳатлар роль ўйнади?
- “Бунёдкор”нинг ўтмиши қанчалик буюк бўлса, унинг келажаги ҳам шунчалик ишончли қўлларда эканлигига шубҳам йўқ. Жамоа таркибида асосан клуб тарбияланувчиларига ишонч билдирилаётганлиги менга жуда-жуда ёқди. Чунки футболчи клубга нисбатан қанчлик содиқ бўлса, жамоа шунчалик ҳамжиҳат ва кучли бўлади. “Бунёдкор” доимо ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб келади. Ўйлайманки, “Бунёдкор” билан кўплаб совринларни қўлга киритаман.

- Мана бир неча кун мобайнида “Бунёдкор” машғулотларида иштирок этиб келяпсиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?
- Ўйлашимча, “Бунёдкор” футбол клубида яратилган шароитларга анча-мунча жамоалар ҳавас билан қарайди. Машғулот ўтказишимиз учун ҳамма қулайликлар қароргоҳимизда яратилган. Суъний ва табиий майдонлар қишнинг совуқ кунларида ҳам худди бирдек ям-яшил ҳолатда. Ҳозирги пайтда машғулотларимиз учун муҳим саналган тренажёр зали, ёпиқ майдон, ётоқхона ва бошқа керакли нарсаларнинг барчаси базамизда муҳайё этилган. Бош мураббий Сергей Лушан ранг-баранг ва жудаям қизиқарли машғулотлар олиб бормоқда. Таркибдаги футболчилар билан ҳам тез тил топишиб кетдим. Қисқа қилиб айтганда, “Бунёдкор”даги футболчилар фақат футбол ҳақида ва фақат ғалаба ҳақида ўйлашлари лозим!

- “Бунёдкор” учун янги мавсум февраль ойидаёқ бошланади. Бунгача жамоа тўлиқ тайёр бўлиб улгурадими?
- Бу жиҳатни мураббийлар штаби инобатга олган ва шунга қараб режа ишлаб чиқишган. Ўйлайманки, бу борада муаммо бўлмайди. Шахсан ўзим 17 февралгача тўлиқ тайёр бўламан.

- ОЧЛ-2015 “плей-офф” босқичидаги рақиб “Ал-Жазира” ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўпчилик рақибнинг кучли жамоа ва юлдузли таркибга эга эканлиги ҳақида гапиряпти. Шахсан мен “Ал-Жазира”га одатдагидек рақиб сифатида қараяпман. Чунки футболчи учун майдондаги рақиб барибир рақиб жамоа бўлиб қолавериши керак, деб ҳисоблайман. Аксинча, Вучинич ва Жусилей сингари юлдузларга қарши кечадиган баҳсда биз улардан кам эмаслигимизни исботлаб беришимиз керак.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Ўзбекистондаги бир йиллик фаолиятим мобайнида жамоаларнинг ўйин услуби, шунингдек футболчиларнинг қандай маҳоратга эга эканлиги билан танишиб улгурдим. Бу эса юртингиз футболида ўзимни янада яхши ҳис қилишим учун кўмак беради, деб ўйлайман. Футболчи сифатида 2015 йилда ўзим ҳақида янада яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламан.

- “Бунёдкор”даги фаолиятингиз муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз.

- Раҳмат.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика