Шаҳрам Ғиёсов "Уэмбли"да (ВИДЕО)
20 сен 2018 18:16
Янгиликлар
Шаҳрам Ғиёсов "Уэмбли"да (ВИДЕО)
Хабарингиз бор, 22 сентябрь куни боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингда ўзининг бешинчи жангини ўтказади.
Британиядаги "Уэмбли" стадиони мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимизга никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3таси нокаут). Лагунанинг бу борадаги кўрсаткичи эса мақтанса арзигулик. У 14та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 10та жангни муддатидан олдин якунлаган.
Ҳамюртимиз жанг ўтказиладиган "Уэмбли" стадионига борди ва баҳсга тайёр эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, кечанинг асосий жангида супероғир вазн тоифасида Энтони Жошуа ва Александр Поветкин тўқнаш келишади.
Шаҳрам Ғиёсовнинг "Уэмбли"даги видеосини ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗда томоша қилишингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар