UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  34 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр" Янгиликлар

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Ўйин биз учун жуда муҳим. Айниқса "Ҳилол"дан учралган мағлубиятдан кейин имкониятларимизни яхшилаб олишимиз зарур. АГМК билан бўладиган баҳс муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш қийин кечмоқда. Лекин мен таркибдаги барча футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Олмалиқликлар билан бўладиган иккита баҳс ҳал қилувчи бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш ва уни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. Эҳтиёткорлик ва дадилликни сақлаб қолишимиз керак бўлади. Ўтган ўйинда мағлубият жисмоний тарафлама юзага келган инқироз туфайли бўлди. "Ҳилол" билан майдон марказида кўп тўп йўқотдик. Эртага Машарипов қайтади ва у АГМК билан ўйинга ҳар тарафлама тайёр. Хоҳ жисмонан, хоҳ руҳан Жалол АГМКга қарши жангга тайёр. Эртага Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Ўйин сифати ҳам ошади", дейди 56 ёшли мутахассис. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика