“Севинч”ни навбатдаги чемпионлик билан қутлаймиз!
06 ноя 2016 13:49
Янгиликлар
“Севинч”ни навбатдаги чемпионлик билан қутлаймиз!
“Севинч” Профессионал Футбол Клуби Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионатда муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди.
“Севинч” футбол клуби энди 12 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.
Албатта бу рекорд даражадаги ютуқ! Бу ютуқлар замирида бош ҳомий – “Шўртангазкимё” мажмуаси раҳбариятининг эътибори ва ғамхўрлиги, мураббийлар ва футболчиларнинг машаққатли меҳнати, ҳамжиҳатлик ва ғалабага бўлган иштиёқ бор. Футболчи сингилларимиз ўз зиммаларидаги катта вазифани шараф билан адо этишмоқда. Бу таҳсинга сазовордир!
“Насаф” ПФк раҳбарияти, мураббийлари, барча футболчилари ҳамда ходимлари номидан “Севинч” ПФКни Ўзбекистон чемпионлиги билан қизғин табриклаймиз!
Уларга мустаҳкам соғлик тилаб, зафарли юришлари бундан буён ҳам давом этишига тилакдошмиз. Биз сизлар билан фахрланамиз!
ЧЕМПИОНЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!
“Насаф” ПФК жамоаси
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар