"Интер" ҳужумчиси Стефан Йоветич яқин вақтларда "Севилья"га ўтади.
Бу ҳақда "Corriere dello Sport" маълумот тарқатди. Черногорияликда Хитойдан таклиф бор, лекин у Европада қолишни маъқул кўрди. Испан клуби Йоветични сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олади.