Серхио Рамос "Манчестер Сити" футболчисига айланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
31 май 2021, 20:40
"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос АПЛда фаолиятини давом эттириши мумкин, дея хабар беради ESPN.

Манбанинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи "Сити" эътиборини ўзига қаратган. Рамоснинг тажрибаси ва етакчилик фазилатларини қадрлайдиган "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу трансфер амалга ошишига қарши эмас. "Манчестер Сити" Рамосга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ, Мадрид клуби Рамос билан янги шартнома борасида келиша олмагани айтилганди. Ҳимоячи ва "Реал" ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Рамос "Галактикос" сафида 2005 йилдан бери тўп сурмоқда. 2020/2021 йилги мавсумда ҳимоячи Испан клуби таркибида 21 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN