UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  16 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  1 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  3 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  5 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  25 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  7 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2

Серхио Батиста: "0:4 ҳисобидан ҳафсаламиз пир бўлди" Янгиликлар

Серхио Батиста: "0:4 ҳисобидан ҳафсаламиз пир бўлди"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Баҳрайн – Ўзбекистон учрашувидан кейин ги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Баҳрайн терма жамоаси бош мураббийи Серхио Батиста иштирок этди.

“Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида терма жамоамиз ўзининг режаси асосида ҳаракат қилди – дея сўз бошлади Серхио Батиста. – Лекин иккинчи бўлимда кўп нарса ўзгариб кетди. Натижада биз йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Албатта, бу натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Аммо бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Биз олдинга интилишда давом этамиз. Бу саралаш босқичи Осиё ва Жаҳон чемпионатлари учун умумий. Тўғри, бизда Жаҳон чемпионати учун курашда имконият кескин пасайиб кетди. Бироқ ҳали Осиё чемпионати финал босқичида қатнашиш учун имкониятимиз сақланиб қолинган. Биз ундан фойдаланиш учун бор имкониятлармизни ишга соламиз”, — деди Бахрайн терма жамоаси бош мураббийи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика