

Бу аргентиналик ҳужумчи учун ЕЧЛдаги 34-гол бўлди. Натижада у Европадан бўлмаган ЕЧЛнинг тўпурарлари орасида Эдинсон Кавани билан тенглашди. Олдинда фақат Лео Месси (106) ва Дидье Дрогба бор.
Шунингдек, Агуэро барча мусобақаларни ҳисобга олганда сўнгги 7 та ўйинда 10 та гол урди. Серхио бундан ташқари инглиз клуби учун 7 та сафар ўйинида гол урган илк ўйинчи ҳам бўлди.



