Серхио Агуэро: “Майдонга қайтганимдан хурсандман”

17 янв 2014, 12:13
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳатидан тузалиб майдонга қайтгани хусусида тўхталиб ўтди.

- Майдонга қайтиб “Блэкберн”га қарши ўйинда гол урганимдан хурсандман. Фикримча, бир ҳафтадан сўнг аввалги жисмоний ҳолатимни қайта тиклайман. Шундай экан “Барселона”га қарши ўйинга тайёр бўламан. Бироқ бундан олдин бизни чемпионат доирасида кўплаб ўйинлар кутиб турибди, - Агуэронинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" клуби расмий сайти.


Манба: football.kulichki.net