Серқирра Пеп ёҳуд подиум саҳнасидаги Гвардиола
22 июн 2023 13:46
Янгиликлар
Серқирра Пеп ёҳуд подиум саҳнасидаги Гвардиола
Футбол тарихдаги энг кучли мураббийлардан бири Пеп Гвардиоланинг кийиниш услуби ва ташқи кўринишига алоҳида эътибор беришидан хабарингиз бор. Бу ҳам ўз-ўзидан эмас. Пеп вақтида профессионал модель сифатида фаолият юритганидан балки хабарингиз йўқдир. 20 аср охирларида Пеп Барселона футболчиси сифатида ҳаракат қилиб юрган даврларда профессионал модель сифатида Каталониядаги подиумларда иштирок этган. Видеода кўриб туган кадрларингиз 1993 йилда Каталонияда ўтказилган подиумда камера тасмасига муҳрланган. Ўшанда 24 ёшли Пеп дизайнер Антонио Миро яратган имиджда тасвирланган. Айтишларича айнан шу сабаб Пеп ўша даврда Барселонага мураббийлик қилган Ёҳан Кройфнинг нафратига учраган ва модельерликни ташлашга мажбур бўлган.

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар