UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  13 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1

Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"

Суперлиганинг 19-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Очиғини айтадиган бўлсам, ҳужумдаги ўйинимиз умуман ўхшамади. Бунинг учун бизда етарлича сабаблар бор: етакчиларга дам бердик, Ҳамробеков бугун ўйнамади. Шу сабабли янгича бўғимларни синаб кўрдик. Ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибларда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин гол ура олишмади. Бизда эса биргина вазият бўлди ва ундан урдик. Ўйинимиз "ноль".

Ким урган бўлса, ўша жамоа ютди. Ўйинимиз бобида хавотирларим бор. Ҳозир менда икки хил хиссиётлар бор: гарчи ютган бўлсак-да, мен учун барчаси хавотирли. Ҳамма ўзи учун ўйнамоқда, майдонда нималарнидир ўйлаб топишяпти. Умид қиламанки, ротациялар орқали бу ҳолатни йўқотамиз. Барчасини кўриб, тахлил қилиб чиқамиз.

Рақибга қараб ўйнаётганимиз тушунарли. Ўйин бобида футболчиларимдан кўпроғини кутгандим. Биз рақиблардан кўра оғирроқ ўйнадик, тўпни оёғимизда ушлаб тура олмадик. Балки майдон ҳам ҳалақит қилгандир, чунки барча футболчилар тўпнинг ғалати сакраётганини айтишди. Ғалаба қозондик, гап йўқ. Ўйинга борини бериш бобида бизда муаммолар йўқ. Лекин айнан бугунга келиб, биз ҳужумга ўтишга жуда ҳам қийналдик ва умуман ўйинимиз чиқмади.

- Бугунги ўйинда маҳорат ғалаба қозонди деса бўладими?

- Биз ғалаба қилдик, биргина вазиятимиздан уриб кетдик. Рақиблар эса илк дақиқаларда 5 метрдан дарвозамизни ишғол қила олишмади. Кейин эса биз вазиятимиздан урдик. Дарвозабонимиз бугун кўп вазиятда қутқарди, айниқса, жарима зарбасидан яхши сейв кўрдик. Унинг ўйинидан мамнунман. Лекин умумий ўйиндан эмас. Йигитлардан кўпроғини кутяпман. Уларга руҳий босим юқори даражада бўлмоқда. Мағлуб бўлган ўйинларимизда шундай вазиятлардан голлар ўтказиб юбораётгандик, бугун эса ундай бўлмади. Биз гол урдик. Балки тақдир чархпалаги тескари айлангандир. Ўтган ўйинлар давомида реализация борасида муаммоларимиз кўзга ташланганди. Бугун эса ҳужумга чиқмадик ҳам. Албатта, бу рақибнинг ўйини сабабли бўлди. Йигитлар бундан кўпроғини бажара олишларига ишонаман. 

- Келаси ўйинда Сардор Рашидов ва Одил Ҳамробековнинг майдонга тушишига умид қилса бўладими?

- Сардорни майдонга тушиш ёки тушмаслиги фақатгина Яратганга аён. Унинг ўзи ҳам, биз ҳам майдонга тушишини истаймиз. Унинг ҳолатига баҳо бериб борамиз ва физиотерапевт руҳсат берса, майдонга туширамиз. Ҳали олдинда икки ҳафта бор. Унинг майдонга тушиши эҳтимоли йўқ эмас. Сардор Рашидов - бир ўзи ўйинни ҳал қила оладиган футболчилар сирасидан. Ҳамробеков эса чарчаган. Унинг мушакларида жароҳат бўлишидан қўрқдик. Барча ўйинларни алмаштиришларсиз ўйнаётган футболчига дам бериш керак эди. Унинг "Сўғдиёна" билан ўйинда майдонга тушишини кўриб чиқамиз. Барчаси унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ. У асосий таркиб футболчиси ва унинг майдонга тушишига умид қиламиз. Шунингдек, Фарруҳ Сайфиев ҳам сафга қайтиши керак. Кубок финалига тўлиқ таркиб билан бориш учун умид қилишимиз керак.

- Жамоангиз "Пахтакор" билан ўйинда бор ҳиссиётларини ишлатиб юборгандек. Сўнгги икки ўйинда футболчиларда ҳеч қандай ҳиссиёт кўринмади. Ёки Сиз финал олдидан асосий "козирлар"ни очишни истамаяпсизми?

- Бизда шундай "козирлар" бор эканми? Барча "козирларим" майдонда. Биз нималарнидир яширадиган даражадаги маҳоратли жамоа эмасмиз. Ҳиссиёт масаласига келсак, йигитлар анчагина чарчашди. Буни кўриб турибмиз. Бир қанча футболчилар умуман алмаштиришларсиз ўйнамоқда. Алмаштиришга имконият бўлса, алмаштиряпмиз. Иложи бўлса, машғулотда ҳам дам беряпмиз. Лекин бу ҳозирча ёрдам бермаяпти. Кубок финалига эса футболчиларга ортиқча кўрсатма бериш ҳам шарт эмас. Барчамиз инсонлармиз ва финалнинг қандай аҳамиятга эгалигини билиб турибмиз. Машғулотларда кичик танаффуслар бўлаётгани эса ҳали бу жамоага ёрдам берадими, ҳали бу аниқ эмас. Барчаси тажрибага боғлиқ. Аниқ айта оламан, биз ҳеч нимани яширмаяпмиз. Бизда шунчаки катта иқтидор йўқ.

- Интернетда "Андижон" финалда ғалабага эришадиган бўлса, футболчиларга автомобиллар совға қилиниши айтилди. "Навбаҳор"да бу борада янгиликлар борми?

- Самолёт совға қилишади (кулади). Мантиқан олиб қарасак, "Андижон"нинг ортида катта завод турибди. Агарда ғолиб бўлишса, футболчилар бунга лойиқ бўлади, шаҳардагилар улар билан фахрланишади. Бизда эса футболчилар билан шартномалар бор ва унда кубок соҳиби бўлса, чемпионликни қўлга киритса, қандайдир бонуслар ёзилган. Ҳар бир футболчи ҳақида гапира олмайман. Бизда ундай ҳолат бўлмаса керак. Биласизми, Кубокни ютиш исталган клуб учун молиявий афзалликлардан устунроқ. Бу ҳаёт. Пуллар қачондир тугайди. Кубок соҳиби бўлиш эса кейинчалик болаларингизга сўзлаб беришингиз мумкин бўлган нарса. "Андижон" барча футболчиларига машина бериши мени хурсанд қилди. Ҳамманинг қозони алоҳида, бизда эса ундай бўлмаслиги мумкин.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика