Сергей Лушчан: "Осонгина кетиш қизларга хос, мен қиз бола эмасман"
13 мар 2017 20:55
Янгиликлар
Сергей Лушчан: "Осонгина кетиш қизларга хос, мен қиз бола эмасман"
"Бунёдкор" - "Зоб Оҳан" учрашувидан сўнг Сергей Лушчан ўз фикрларини билдирди.
"Барча мухлислардан узр сўрамоқчиман, Бизни қўллаш учун стадионга келган мухлислардан ва телевизор орқали бизнинг "ўйинимизни" томоша қилганлардан узр сўрайман. Барча айб менда, мен таркиб танлашда адашдим. Бугун фақат битта жамоа бор эди - Эрон клуби, - дейди Лушчан.
- Ўтган тур Комилов, бугун Чемиртан...
- Тартиб интизомга эътирозим йўқ. Хулосалар қиламиз, икки оёқ билан рақибга сакраш... Билмайман. Бунга сўз ожиз, ўзим шокдаман.
- Жамоаингиз ОЧЛ гуруҳ босқичида 15та ўйиндан буён юта олмаяпти. Мураббий сифатида ушбу натижадан уяласизми?
- Йўқ, нега уялишим керак? Кетма-кет учинчи йил биз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқаяпмиз, ҳозирча бу энг катта натижамиз шу.
- Отабек Шукуров ўйинни бузувчи футболчи, ҳужум ташкил этувчи эмас. Охирги пайтларда Отабекнинг ўйинидан пасайиш бўлмоқда, аммо ўтган йил жуда яхши ўйнаганди. У тоза таянч ярим ҳимоячи, яратувчи эмас. Гаплашсак баъзан хафа бўлади... Қизиққон футболчи.
- Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз бор. Кичкина бўлса ҳам бор. Баъзида ҳисобга эътибор қилмайман, бугун ҳимояда фақат номинал икки ҳимоячи ўйнади. Уларни жойини ўзгартиришга қарор қилдим. Балки омадимиз келар, балки мўжиза яратиб 3та ўйинда ютармиз.
Бугун Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди. Қанотларимиз ишламади. Агар мураббий алмашиш орқали натижа яхшиланадиган бўлса, бунга тайёрман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади. Ўгирилиб кетиб қолишдан осони йўқ, буни қизлар қилади, мен қиз бола эмасман”, – деди Сергей Лушчан.

Фикрлар