UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   0 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  2 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  6 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  14 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  10 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик"

Про лиганинг навбатдаги турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдони Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.



Кескин курашлар остида кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг натижага имзо чекишди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни яхши бошладик. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди. Қандай жамоага қарши майдонга чиқишимизни билардик. Икки жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Биринчи голни урдик, сўнг иккинчисини. Бироқ, ғалабани сақлаб қола олмадик. Бу дуранг биз учун мағлубиятга тенг. Мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. Бунинг учун ютишимиз керак. Аламли дуранг, ғалабани ушлаб қола олмадик. Оҳирги дақиқада ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйдик. Ҳаммасини ўзимиз олиб келдик. Ишлашда давом этамиз, олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт.

Голдан кейин ўйинни бўшаши бу руҳият боғлиқ. Ҳамма жамоада шунақа, гап руҳиятда. Жамоадаги кўп футболчилар 3 ҳафта олдин рўйхатдан ўтказилган, уларни ўзаро тушуниб олиши учун ҳам вақт керак. 3-4 футболчилар ҳали бир-бирини билишмайди.

"Шўртан" жамоасига қойил, оҳиригача курашди. Жарима майдончамиз ичида ҳавфли вазиятлар содир этди. Мақсадимиз кучли тўртликка кириш ва ўйиндан-ўйинга кучайиб бориш. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика