UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  68 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Майдонда кураш кечди. Дерби ўз номи билан дерби бўлди. Рақиб биринчи бўлимда катта ҳудудга эга чиқди. Бизда эса ҳужумда ҳеч нима ўхшамади. Ўйин голга қадар давом этди. Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди. Уйда мағлуб бўлиш доим аламли. Ўтказиб юборилган голда дарвозабонимизни айблай олмайман. Шунчаки зарба кучли чиқди. Бундай гол бўлиб туради. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа таркиб бўйича биздан кучли.

- "Навбаҳор" ўз ўйинини кўрсатиши учун нима халақит берди? 

- Рақиб халақит берди. Хатоларни ҳамма қилиши мумкин. Биз ҳам, рақиб ҳам хатога йўл қўйдик. Лекин битта гол бўлди. "Андижон" билан ўйинимизни олинг, 0:0 тугаши ҳам мумкин эди. Лекин биз битта зарба йўлладик. Бу - футбол.

- Мавсум охирида "Навбаҳор"ни юқори ўринларда кўрамизми? Мухлисларга шуни ваъда қила оласизми?

- Мен башоратчи эмасман. Ишлашда давом этяпмиз, тўхтаб қолганимиз йўқ. Бизда муаммолар бор, балки бу муаммолар бошқаларга нисбатан кўпроқдир. Мавсум охирида қайси ўринда бўлишимизни билмайман. Январдаги йиғинда фақат битта футболчи бор эди. Қайси мураббий 5 ойда жамоа тузганини менга келтиринг-чи. Гвардиола жамоа тузиши учун клуб 1,5 миллиард сарфлади. Шунда ҳам учинчи мавсумга келиб "Сити" чемпион бўлди. Бизда лекин бунақа имконият йўқ, чўнтагимиз тўла пул ҳам йўқ. 2027 йил биз ҳам чемпион, ҳам Кубокни ютишимиз керак. Бунинг учун ҳамма нарса бўлиши керак.

- Ўйиндан кейин дарвозабонга нима дедингиз?

- Руҳан қўллаб-қуватлашга ҳаракат қилдик. Тўғри, хато қилди, лекин наилож. У яхши дарвозабон. Футболда ҳамма хато қилади. Кўп ўйинларда майдонга тушяпмиз ва мағлубиятни тезроқ унутиб олдинга қарашимиз керак. Асосий эътиборни Кубок баҳсига қаратамиз.

- Бугун стандарт вазиятлар ўхшамади. 

- Бизда Жиянов, Комилов каби стандартларни яхши ижро этадиган футболчилар бор. Ҳозирги замон футболида стандарт вазият муҳим аҳамиятга эга. Ҳамма шундай ўйнашга ўрганиб қолди. Бугун ҳам ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Бизда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳамма жамоалар яхши савияга чиқиб олди. Хатоларни таҳлил қилиб ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика