UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  0 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  2 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  16 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  62 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3

Сергей Лушан истеъфога чиқарилгани йўқ Янгиликлар

Сергей Лушан истеъфога чиқарилгани йўқ

Суперлиганинг 3-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Сурхон" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Сергей Лушан мағлубиятдаги барча жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Матбуот анжуманида барча масъулият ва жавобгарликни ўз бўйнига олган мутахассис раҳбариятнинг ҳар қандай қарорига тайёр эканлигини билдирганди.

Учрашувдан кейин жиззахлик ишқибозлар интернет тармоқларида тарқалиб кетган Лушаннинг истеъфоси билан боғлиқ турли хил хабарлар юзасидан бизга қатор мурожаатлар қилишди.

Шу боисдан нашримиз журналисти "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан билан боғланди ва вазиятга ойдинлик киритди.

Лушаннинг Шаҳбоз Беғамовга маълум қилишича, мутахассис "Сурхон"дан учралган мағлубият жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Бундай ўйин ва натижа учун мухлислардан узр сўрайди. Бироқ интернет тармоқларида тарқалиб кетган асоссиз ва турли миш-миш хабарлар ҳақиқатдан йироқлигини таъкидлади.

Яъни, айни пайтда Лушан расман "Сўғдиёна" бош мураббийи саналади. Ҳозирча клуб раҳбарияти мутахассисни истеъфога чиқаргани йўқ. Мураббийга мазкур масала бўйича ҳеч ким боғланмаган. Учрашувдан истеъфо ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган. Мураббий шунчаки матбуот анжуманида раҳбариятнинг ҳар қандай қарорини қабул қилишга тайёрлигини билдирган холос. Лушан унинг жамоадаги келажаги раҳбарият томонидан эрта ёки индин ҳал бўлишини қўшимча қилди.

Қайд этиш керакки, "Сўғдиёна" раҳбарияти Лушанга жамоа янги мавсумда кучли олтиталикка киришини вазифа қилиб белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" жорий мавсумдаги дастлабки ўйинни Жиззахда "Бунёдкор"га (2:1) қарши ўтказди ва ғалаба қозонди. Иккинчи турда эса Қаршида "Насаф"га (1:3) имконият бой берилди. Бугун эса Жиззахда "Сурхон" "Сўғдиёна"дан (0:3) устун келди. Айни пайтда "Сўғдиёна" турнир жадвалида 3 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика