UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Сергей Кучеренко: "Насаф" яшаган, яшамоқда ва яшашда давом этади" Янгиликлар

Сергей Кучеренко: "Насаф" яшаган, яшамоқда ва яшашда давом этади"

"Насаф" бош менежери Сергей Кучеренко клубдаги ўзгаришлар ҳақида видео мурожаат қилди.

"Вилоят ҳокими, ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекнефтгаз раҳбарияти томонидан катта иш қилинди. 9 февраль куни Тошкентда Ўзбекнефтгаз раҳбари Муҳиддин Абдуллаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди. У кишига клубни қўллаб-қувватлагани, Ўзбекнефтгаз қарамоғидги клубларнинг молиялаштирилиши яхшилангани учун миннатдорчилик билдираман.

Асосий таркиб режа бўйича ишламоқда. 8 нафар футболчи терма жамоалар сафида йиғинда. Улар 18 февраль куни етиб келишади, "Насаф" Тошкентга боради ва 3та назорат учрашуви ўтказади. 1 март куни Қаршида Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги назорат ўйини ўтказилади. 6 март куни Суперкубок учун "Пахтакор"га қарши баҳс бўлади. Селекция ишлари давом этмоқда.

Футбол мактабимиз ўқувчилари ўқишга қайтишди ва режа бўйича дарсларга қатнашмоқда.

Клубимизнинг ашаддий футбол мухлисларига мурожаат қилмоқчиман, "Насаф" яшаган, яшамоқда ва яшашда давом этади. "Насаф"да барчаси жойида", - дейди Сергей Кучеренко видеомурожаатда.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика