UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   0 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  1 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  0 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   9 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   4 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1 09:10Канчельскис МЮга Аморим келгани ҳақида: "Роналду ҳам "Спортинг"дан келган ва Манчестерда дунёга танилганди. Умид қиламиз, Рубен клубни инқироздан олиб чиқа олади"  2 08:45Винисиус, Рафинья, Родриго, Эдерсон, Милитао – Бразилиянинг Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинлар учун таркиби маълум  1 08:21Кобель "Боруссия"даги вазиятдан норози. У совринлар учун курашадиган жамоада тўп тепмоқчи  0 07:58"Реал" Виртц вакиллари билан алоқага чиққан. "Байер" билан Мадрид ҳозирча бу борада гаплашмади  0 07:30Суперлига. Бугун 23-турнинг яна иккита баҳси бўлиб ўтади  4 07:05"Ал Ҳилол" мухлислари Роналдуга қарата "Месси, Месси" деб ҳайқиришди. Криштиану бунга қандай муносабат билдирди?  12

Сергей Карасёв: «Ҳақиқий имтиҳондан ўтгандек бўлдим» Янгиликлар

Сергей Карасёв: «Ҳақиқий имтиҳондан ўтгандек бўлдим»

Сергей Карасёв бошчилигидаги россиялик ҳакамлар бригадаси Евро-2016да иккита ўйинни бошқарди. Тажрибали рефери уйига қайтгач, маҳаллий журналист­лар уни суҳбатга тортишди.

— Рафиқам аэропортда кутиб олди. Шундан сўнг Москва яқинидаги дала-ҳовлимизга йўл олдик, - деб гап бошлади Карасёв. - Ҳозир дам оляпмиз.

— Фарзандларингиз қандай турнирда иштирок этганингизни ҳис қилишдими?

— Ҳозирча ҳеч нима дейишмади. Қизим 8,5 ёшда. Тўғриси, футболни унчалик тушунмайди. Отасини телевизорда кўрсатишларини билади. Аммо Россия чемпионати билан Еврони фарқлай олмайди. Ўғлим эса ҳали кичкина.

— Европа чемпионатидан бироз вақтлироқ қайтдингиз, энди Олимпиадага йўл оласиз. Рафиқангиз норози бўлмайдими?


— У футбол ва ҳакамликни ҳурмат қилади. Айтганча, дўстларим билан ўзаро келишувга эгамиз: ўйин пайтида хато қилсам, SMS ёзишмайди. Икки танқидчим бор - отам ва рафиқам. Уларнинг фикрлари мен учун муҳим.


— Турмуш ўртоғингиз футболни яхши тушунадими?

— Жуда яхши тушунади. Тўғри, қайсидир вазиятларни баҳолашда қийналади. Лекин пенальти ёки карточкалар ҳақида гапирадиган бўлсак, менинг ҳақ ёки ноҳақлигимни айта олади. У билан 1999 йилдан буён танишмиз. Турмуш қурганимизга ҳам кўп бўлди.

— Ҳамкасбларингиз табриклашдими?


— Қутлаганлар бисёр эди. Телефоним ҳалигача бундай «ҳужум»га учрамаганди. Нафақат мен, балки бригадамизнинг барча аъзолари - Тихон Калугин, Николай Голубев, Сергей Лапочкин, Сергей Ивановларга ҳам қўнғироқлар қилишди. Афсуски, Антон Аверьянов чемпионатга бора олмади. Шунга қарамай, уни ҳамон бригадамиз аъзоси деб ҳисоблайман.

— Россиялик футболчилар ҳам табриклашдими?


— Йўқ. Пляж футболи терма жамоа­си билан кўпроқ мулоқот қиламан.

— Евро-2016дан кетишингизни Коллина айтдими? Бу қандай юз берди?


— Иккита учрашувдан сўнг ҳаракатларимиздан қониқиш ҳосил қилгандик. Ҳакамлар қўмитаси ҳам шу фикрда эди. Чемпионатда қолишга умид боғлаб тургандик. Лекин йиғилишга қадар олдимизга Коллина келиб, барчаси ҳақида огоҳлантирди. Бунинг учун унга раҳмат. Акс ҳолда, УЕФАнинг қарори қаттиқ зарба бўлиши мумкин эди.

— Коллина нима деди?


— У билан норасмий тарзда 10 дақиқа гаплашиб турдик. Биздан тажрибалироқ, еврокубоклар ҳамда жаҳон чемпионатларининг ярим финал ва финалларида ишлаган ҳакамлар борлигини очиқ-ойдин айтди. Ўз навбатида, келажакда бизнинг ҳам юқори савия­да ишлай олишимизни билдирди.

— Буни элитага кириш учун имтиҳон, деб ҳисоблайсизми?


— Ҳақиқатан ҳам ҳақиқий имтиҳондан ўтгандек бўлдим.

— Исландия-Венгрия учрашувида пенальти билан боғлиқ қизиқ ҳолат рўй берди. ТВ орқали кўрсатилган такрорий лавҳалар кўпчиликни ажаблантирди...


— Гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаяпман. Балки такрорий лавҳалардан сўнг нотўғри тушунча пайдо бўлгандир. Габор Кирай тўпни узоқлаштирган ва хатосини тўғрилаш учун ерга ташланган. Шу вазиятда рақиб футболчиси унга тегиб кетган. Лекин у ҳақиқатан ҳам тўпга ўйнаганди. Вазиятни такрор кўрсангиз, мен унинг йиқилишига эътибор қаратмаганман. Эпизод давомида исландиялик футболчи тўпга ташланган. Лекин ушбу вазиятда венгриялик ҳимоячи унинг оёғига тепган. Ўйиндан кейинги муҳокамада бизнинг ҳақлигимиз маълум бўлди.


— Ўйинлардан кейинги муҳокама чоғида сизга эътирозлар бўлмадими?

— Йўқ.

— Барибир, чемпионатни тарк этиш аламлидир?


— Аввалига ҳеч нимани ҳис қилмадик. Коллина билан гаплашганимиздан сўнг бир соат ўтгач, бизни аэропортга элтишди. Айнан ўша ерда Евро-2016да бошқа ишламаслигимизни англаб етдик.

— Еврода Россия чемпионатидаги ўйинлардан кўра кўпроқ югурдингизми?


— Бу жиҳат қаттиқ назорат остида. Икки йил олдин мени «Иқтидорлар ва мураббийлар» дастурига киритиб қў­йишган. Аввалига сербиялик Здравко Йокич ҳамроҳлигида, кейин бир ярим мавсум Мехуто Гонсалес билан ишладим. Хуллас, бизда махсус аппарат бор. Унда қанча югурганимиз, қанча калория йўқотганимиз ҳисоблаб борилади. Кейин бу натижаларни мураббийларимизга жўнатамиз. Шундан келиб чиқсам, Россия чемпионати ўйинларида ўртача 10-11,5 километр югуришга тўғри келади.

— Евродаги натижалар қандай бўлди?


— 10,5 километр атрофида. Еврода ишлаётган ҳакамлар супер профессионаллар. Улар тартибга қатъий риоя қилишади. Кунига икки маҳалдан шуғулланадилар.

— Агар имконият бўлганида бош­қа мамлакат чемпионатида ишлармидингиз?


— Доимий ишлаш учун, албатта, кетмайман. Бу нотўғри бўлади. Аммо қандайдир ўзгариш рўй берса, ортиқчалик қилмасди. Масалан, испанлар Россияга келишса, биз примерога борсак, ажойиб бўларди.

— Россия ҳакамлар қўмитаси раҳбари Розетти ҳақиқатан ҳам тизимни ўзгартирганми?


— Қисқа вақт ичида барчасини тубдан ўзгартириб юбориш имконсиз. Бунга ўн йиллар керак бўлади. Лекин Роберто керакли қарорларни қабул қилмоқда. Шу билан бирга Европа менталитетини олиб кирди.

— Шахсий савол. Сочларингиз 8 ёшлигингизда тўкилиб кетган эканми?


- Ҳа. Нима учун бундай бўлганини билмаймиз.

— Мактабга қалпоқ кийиб борармидингиз?


- Аниқроғи, кўчада шундай юрардим. Синфга кирганда ечиб қўярдим. Лекин болалигимда қалпоқ ки­йиб футбол ўйнаганман. 13 ёшга кирганимдан сўнг кал бўлиш муаммо эмаслигини тушуниб етганман.


Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика