UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  4 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  10 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23

Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Жамоамни таний олмаяпман"

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушан қатнашди.
"0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг қандай таассуротлар бўлиши мумкин? Ютқаздик. Биринчи бўлимда биз ўйинни буткул бой бердик. Гол ўтказгач жамоам ўйнамай қўймоқда. Жамоага нима бўлаётганини тушуна олмаяпман", - дейди Сергей Лушан. 

- Шомуродовнинг қизил карточкасига муносабатингиз қандай? 
- Қоида бор, футболчи икки марта сариқ карточка олса четлатилади. Ёшларда истак бор, аммо ақл камроқ. 

- Жамоа ОЧЛда, олий лигада гол ура олмаяпти...
- Агар бунга нима сабаб бўлаётганини билганимда эди...Икки уч ўйинда жамоамни танимаяпман. Терма жамоага кетган футболчилар клубга қайтгач ўйини чиқмаяпти. 

- Воҳид Шодиев бугун майдонга тушмади...
- Ўтган ўйинда қизил карточка олганди. Шу боис тушмади. 

- "Бунёдкор" мухлислари ўйин давомида турли ҳайқириқларни бақиришди...
- Бунга оддий муносабатдаман. Мухлислар ҳайқиришлари учун ҳам керак. Аммо жамоада ишлаётганимдан тўла қониқаяпман. 

- Янги Зеландиядаги мундиалга яна бир қатор футболчилар кетишади. Муаммони қандай бартараф этмоқчисиз? 
- Тўғри улар Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишади. Улар кетишса ёшлар жамоамиз аъзолари билан ўйнаймиз, ҳаёт давом этади. 

- Жамоада молиявий муаммо йўқми? 
- Йўқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Агар бўлганида футболчилар бу ҳақда менга айтган бўлишарди.  

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика