UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  2 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  2 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Сергей Лушан: "Таркибни машғулотларга қараб танлайман" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Таркибни машғулотларга қараб танлайман"

"Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан "Насаф"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин қийин бўлди. Рақибларда бир қанча вазиятлар бўлди", дея сўз бошлади мезбонлар бош мураббийи.

Бугунги ўйинда ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олмадик. Сатога келадиган бўлсак, у тартибли, яхши футболчи. У ҳали ўзининг тўлиқ имкониятларини кўрсата олгани йўқ. Бунга бир қанча нарсалар, жумладан, жароҳатлар ҳалал бермоқда. 

Зуаги ва Шодиев? Шакер ватанига учиб кетди. Унинг жароҳати бор. Шу сабабли, уни ватанига қўйиб юборишга қарор қилдик. 

Шодиевнинг операциясига 4 ҳафта бўлди. Ҳозирча ички имкониятлардан фойдаланиб туришга ҳаракат қилмоқдамиз.

Акбар Тўраевнинг ўрнини айни пайтда Зуҳуров эгаллаган. Унинг ҳаракатлари менга маъқул келмоқда. Дарвозабонлар мураббийи билан қайси посбонни ўйинга тайёр деб ҳисобласак, ўша майдонга тушади. Бугало бўлса Бугало, Акбар бўлса Акбар. 

Бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси? Геворкянни айтишни истардим. Аммо, у бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила олади. Аниқ кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Гадоев ҳам яхши ўйин намойиш этди. Шунингдек, Зуҳуров ҳам. 

Асосий таркиб учун барчада имконият бор. Мен машғулотларга қараб таркибни танлайман. Бекрич билан нима бўлаётганини тушуна олмаяпман. Рашидов ҳам ҳали ўзини кўрсатади. Биздаги муаммолар, руҳий томонлама. 


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика