UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  6 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Сергей Ковшов: “Пешқадамликни сақлаб қолиш ўз қўлимизда” Янгиликлар

Сергей Ковшов: “Пешқадамликни сақлаб қолиш ўз қўлимизда”

Ёшлар лигасида “Нефтчи” жамоаси биринчи даврадан сўнг пешқадам бўлиб турибди. Бунда мураббий Сергей Ковшовнинг хизмати катта десак муболаға бўлмайди.

Бугундан иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган ёшлар жамоамизнинг мураббийи Сергей Геннадевич билан суҳбатлашиб, биринчи давра ва келгуси режалар ҳақида сўрадик. 

- Сергей Геннадевич, бошқарувингиздаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси биринчи даврани пешқадам сифатида якунлади. Натижадан кўнглингиз тўлган бўлса керак?

- Албатта, олдимизга қўйилган вазифани биринчи даврада яхши уддаладик. Шу боис қайд этган натижамиздан қониқиш хосил қилдим. Аслида ҳам раҳбарият совринли ўринларни банд этиш вазифасини қўйганди. Яъни энг камида 2-3-ўринларни эгаллаш шарти қўйилган. Кўриб турганингиздек биз ҳозир 1-ўриндамиз. Вазифани ортиғи билан бажармоқдамиз. Бундан хурсандман. Илгари “Пахтакор” ёшлар жамоасида ишлаганимда ҳам юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилган. 5 йил чемпионликни қўлга киритганмиз. Жорий йил биринчи даврада гарчи мағлубиятга учрамаган бўлсакда, ўзимизнинг хатоимиз эвазига дуранглар сонини кўпайтириб юбордик. Бу эса бизга қимматга тушди. 

- Яхши биламизки “Нефтчи” ёшлар жамоаси аввалдан кучли жамоа бўлиб келган. Бу йил жамоани пешқадам сифатида юриши нимани ҳисобига бўлмоқда деб ўйлайсиз?

-Жорий мавсум маҳаллий ўйинчиларни сақлаб қолганмиз. Жавоҳир Расулов, Иззат Ғаниев, Отабек Зокиров, Сайдулло Раҳматов шулар жумласидандир. Айнан ушбу ўйинчилар эвазига биринчи даврани муносиб ўринда тугатдик. Бу футболчилар ўтган йили ёшлар жамоасида етакчиларимиз бўлишганди. Бу йил эса асосий таркибда ўйнамоқда. Уларнинг ўрнига Нодирхон Камолов, Шохруҳ Холматов, Алишер Файзуллаев сингари ёшлар чиқиб келмоқда. Умид қиламанки, бу ўйинчилар ҳам иккинчи даврадан асосий таркибга қўшилади. Бу футболчилар “Нефтчи”нинг келажаги саналади. Олдимиздаги вазифа нафақат натижа кўрсатиш, балки асосий таркибга муносиб ўйинчиларни етказиб беришдир. Илгари “Пахтакор”да ҳам шу тарзда ишлагандим.

- “Машъал” билан орадаги очколар фарқи катта эмас. Пешқадамликни сақлаб қолиш қийин бўлса керак?

- Юқори ўринларни эгаллашни мақсад қилган ҳар қандай жамоа бунга осонликча эришмайди. Тўғри, “Машъал” кучли жамоа. Улар ҳам чемпионлик учун муносиб равишда курашади. Пешқадамликни сақлаб қолиш ўз қўлимизда. Бу нарса кўпроқ ўзимизга боғлиқ. Табиийки ҳозирги ўрнимизни сақлаб қолиш осон бўлмайди. Сабаби “Андижон” ва “Сўғдиёна” каби турнир жадвалида пастки ўринларда турган жамоаларга қарши кечадиган ўйинлар мураккаб кечади. Чунки бундай жамоалар натижадан кўра, кўпроқ ўзини кўрсатиш учун бор кучини бериб ўйнайди.

- Айни пайтга келиб жамоалар таътилдан қайтиб, иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик бошланмоқда. “Нефтчи” ёшлар жамоасининг бу борадаги режалари қандай?

- 3 июлдан ўз қароргоҳимизда йиғинни бошлаймиз. Раҳбарият томонидан шароитлар яратиб берилган. Йиғин давомида бир қатор ёшларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз. Бунинг учун маҳаллий ёшларни кўрикка таклиф этамиз ва уларнинг имкониятларини кўздан кечирамиз. Маъқул келганларини сафимизда олиб қоламиз. Қиргулидаги дастлабки йиғин икки ҳафтага яқин муддатни ўз ичига олади. Кейин 17 июльдан Водилдаги қароргоҳга жўнаб кетамиз. У ерда 10 кун шуғулланамиз. Албатта ушбу давралар оралиғидаги йиғин чоғида бир қатор синов-назорат баҳсларини ўтказамиз. Биринчи ва иккинчи лига жамоалари билан куч синашиб футболчиларни имкониятларини кўздан кечирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика