UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  6 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  1 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  3 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6

Сергей Бубка “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди Янгиликлар

Сергей Бубка “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди

Афсонавий енгил атлетикачи, бир қатор рекордлар соҳиби Сергей Бубка Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида “Бунёдкор” стадионини кўздан кечирди.
Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси, халқаро олимпия федерацияси биринчи вице-президенти, олимпия чемпиони, олти карра жаҳон чемпиони, кўп карра рекорд соҳиби Сергей Бубка суперзамонавий “Бунёдкор” стадиони ва футбол мактабига юқори баҳо берди. У Ўзбекистон президентининг спортга, хусусан болалар спортини ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларига юксак баҳо берди.

Бубканинг “Бунёдкор” стадионида хайрон қолдирган жиҳат шунда бўлдики, аренадаги улкан мониторда нафақат у томонидан ўрнатилган рекордлар ролиги, балки меҳмоннинг юртимиздаги бошқа объекларга бўлган ташрифи ҳам намойиш этилди.

“Бунёдкор” ФК биринчи вице-президенти ва бош директори Бахтиёр Бобоев украиналик меҳмонга клуб атрибуткалари ва эсдалик совғаларини топширди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика