Сербия УЕФАга Евро-2024'ни тарк этиш билан таҳдид қилмоқда
20 июн 23:48
Янгиликлар
Сербия УЕФАга Евро-2024'ни тарк этиш билан таҳдид қилмоқда
Сербия футбол ассоциацияси бош котиби УEФАга Хорватия ва Албанияни жазолаш сўровини юборди.
Сербиянинг даъво қилишича, Хорватия ва Албания мухлислари чоршанба куни Гамбургда ўтказилган 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйинида "ўлдир, ўлдир, сербни ўлдир" деб ҳайқирган.
Мамлакат футбол ассоциацияси бош котиби Ёван Сурбатович УEФАга Хорватия ва Албания мухлисларини қичқиргани учун жазолаш талабини юборди.
Аслида, у ҳеч қандай чора кўрилмаса, Сербиянинг Европа чемпионатини тарк этишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ Косоволик журналист ўйин вақтида серб мухлислари томон қайрилган ва қўллари билан икки бошли бургутни ифодалаган.
Фикрлар