UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  0 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  9 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  58 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  49 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  67 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? Янгиликлар

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика