Сербия мураббийи: "Энди Бразилияни ютишимиз керак"
23 июн 2018 02:24
Янгиликлар
Сербия мураббийи: "Энди Бразилияни ютишимиз керак"
Сербия терма жамоаси бош мураббийи Младен Крстаич ЖЧ-2018 доирасида Швейцариядан учралган мағлубият (1:2)дан кейин фикрларини билдирди.
"Биз биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, гол уришга ҳақли бўлдик. Жавоб голидан сўнг тенг ўйин бўлди. Ҳимоявий ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячини туширдик. Афсуски, 90-дақиқада гол ўтказиб юбордик.
Биринчи кунданоқ Бразилия гуруҳимизда ҳам, умуман мусобақада ҳам фаворит эканлигини тушунган эдик. Энди биз мана шу жамоани мағлуб этишимиз керак. Кучимиз етганча ҳаммасини қиламиз, имкони йўқ нарса йўқ. Уларнинг ожиз жойини топишга ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дея Крстаичнинг сўзларини келтирди ФИФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 9
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар