Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди
04 ноя 08:08
Янгиликлар
Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди
"Раднички-1923" клуби бош мураббийи Младен Жижович "Младост" жамоасига қарши сафар ўйини пайтида ўзини ёмон ҳис қилган.
"Tek Saha" порталининг хабар беришича, Жижовичга ўйиннинг 22-дақиқасида ёмон аҳволга тушган. У шифохонага олиб кетилаётган вақтда ҳаётдан кўз юмган. Учрашув "Раднички-1923" жамоаси фойдасига 2:0 ҳисобида тўхтатилган.
44 ёшли мураббий Младен Жижович 2025 йилда "Раднички 1923" жамоасини бошқарувини қўлга олган эди. У аввалги фаолияти давомида у Босниянинг "Зриньски" ва "Слобода", шунингдек, Албаниянинг "Шкупи" клубларида ишлаган. Футболчилик даврида эса "Зриньски", "Борац" ва "Радник" жамоалари сафида тўп тепган ҳамда икки марта Босния ва Герцеговина кубогини қўлга киритган. Шунингдек, Жижович Босния терма жамоаси сафида икки учрашувда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар