UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

“Сенинг шодлигинг учун, Болажон”! Янгиликлар

“Сенинг шодлигинг учун, Болажон”!

Теглар :  Локомотив
Хабарингиз бор, 2016 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди.

Ушбу давлат дастурига кўра юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, “Ўзбекистон Темир йўллари" акциядорлик жамияти ва “Локомотив” футбол клуби ҳам ўзининг кичик ҳиссасини қўшиш мақсадида бир қатор тадбирларни режалаштирган.

Юқорида айтиб ўтилган дастурга мувофиқ “Локомотив” футбол клуби ҳамда “Zarqand“ савдо белгиси томонидан “1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан пойтахтимизда жойлашган 25-махсус Даунизм ва Аутизм синдроми билан даволанаётган мактаб ўқувчиларига қувонч улашиш мақсадида “Сенинг шодлигинг учун, Болажон” хайрия тадбири ўтказилади. Ушбу тадбирга биноан 2 июнь, 12:00да 25-мактабда “Локомотив” футболчилари, “Zarqand“ савдо белгиси вакиллари ва мактаб ўқувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилади.

Тадбир 12:00да бошланади. Барча футбол мухлисларини ушбу хайрия тадбирида болажонларни қўллаб-қувватлашга таклиф этамиз.

Манзил: Яккасарой тумани, Шота Руставели, 17.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика