UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  0 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13

"Сени сотгандан кўра, отиб ташлайман". "Реал" Роналдуни сотиб олишининг 6 йиллик тарихи Янгиликлар

"Сени сотгандан кўра, отиб ташлайман". "Реал" Роналдуни сотиб олишининг 6 йиллик тарихи

Переснинг омади келди.

"Билгандим, агарда улар 80 млн таклиф қилишса, Криштиану жамоадан кетарди. Биз унинг Пиреней ярим оролига қайтиш ва Зидан, Ди Стефанонинг либосларини кийишга бўлган муҳаббатига қаршилик қила олмадик", - деб эслайди сер Алекс Фергюсон.

***

2003 йилнинг 6 августида "Спортинг" ва МЮ биргаликда "Жозе Алваладе" стадионини очиб беришди. Биринчи бўлимдан кейин унинг ўйинларини кўриб, боши айланган Жон О'Ши Фергюсонга шундай деди: "Бундай футболчини кўрмаганман. Келинг, у билан шартнома имзолайлик".

"ОК! У менинг блокнотимда", - мулойимлик билан Ферги жавоб берди. Икки дақиқа олдин у Карлуш Кейрушни МЮ ижрочи директори Питер Кеньоннинг ёнига португалиялик билан шартнома имзолаш борасида гаплашиб олиш учун жўнатиб юборганди.

Бир йил олдин ўзига ёрдамчи қилиб олган Кейруш эса Фергюсонга Роналду ҳақида унга биринчилардан бўлиб сўзлаб берганди.

- Пит, биз бу ердан усиз кетмаймиз, - деди босиқлик билан Фергюсон.

- У шунчалик яхшими? - деди Кеньон ҳайрон қолиб.

- Биринчи бўлимдан кейин Жон ҳам у билан шартнома имзолаш кераклигини айтди! Шундай қилинг! - деди сер Алекс.

Иккинчи бўлим вақтида Кеньон "Спортинг" жамоаси раҳбарияти билан музокара олиб бораётганида, Португалия жамоаси мутасаддилари Роналду учун "Реал" 8 млн фунт таклиф қилаётганини айтди.

"9 таклиф қил", - деди Фергюсон.

2003 йилнинг 12 август кунида Роналду Манчестерга ташриф буюрди.

***

Жаҳон чемпионати доирасида Португалия – Англия учрашувининг 62-дақиқаси. Ёшгина Руни Рикарду Карвалью билан тўқнаш келди, иккиси ҳам тўп учун охиригача курашди ва Руни Карвальюни йиқитди. Бош ҳакам Орасио Элисондо Рунини четлатмоқчи эмасди. Бироқ орага Роналду тиқилди ва ўз жамоадошига қизил карточка берилишини сўради. Руни эса Роналдуни четга олди, бироқ кеч эди. Аргентиналик ҳакам Рунининг тепасида қизил карточкани кўтарди. Британия ярим оролида Роналдуни жаҳаннам азоби кутиб турганди.


Ўша вақтларда Жорже Мендешнинг телефони тинмай жиринглади. Бироқ португалиялик футболчи барча таклифларни рад этди ва Фергюсон билан гаплашиб олишни маъқул кўрди. Кейинчалик Роналдунинг ўзи Англиядан кетиш борасидаги қарорни ўзи қабул қилиши керак эди.

Британия матбуоти икки юлдузнинг биргаликдаги машғулотини кутишди. Бироқ Руни ҳам, Роналду ҳам ўзларини одатдагидек тутишди.

"У ўз давлатини, мен ўзимни ҳимоя қилдим. Ҳа, у менинг четлатилишимни сўради. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Роналдуга сариқ карточка кўрсатилишини сўрагандим. Хўш, нима қилибди?", - деди Руни.

Барчаси очиқ-ойдин ҳал бўлди. Аслида "жанжал"ни Фергюсон бости-бости қилгани аниқ: четлатиш бўлганидан кейиноқ у Уэйнга қўнғироқ қилган ва Криш билан урушмасдан яхши интервью беришини талаб қилган. Руни унинг айтганини қилди, Роналду "Олд Траффорд"да қолди. Жамоадан кетиш мумкинлиги борасидаги илк сабаб йўқ қилинди.

***

2006 йилнинг 2 июлида "Реал" президентлигига Рамон Кальдерон сайланди. У сайлов бўлишидан олдин жамоага Криштиану Роналду, Кака, Арьен Роббен, Сеск Фабрегас каби футболчиларни олиб боришини ваъда қилганди.

2006 йил. Рамон Кальдерон ва "Реал"нинг янги футболчиси Руд ван Нистелрой.

2007 йилнинг 4 январь кунида "Marca" нашри Кальдерон, бош мураббий Капелло ва спорт директор Миятовичнинг фикрларини маълум қилди. Улар Криштиану Роналдуни сотиб олиш учун жон-жаҳди билан курашишаётганди. Шундан кейин Кэррингтонда сер Алексни журналистлар қуршовга олишди. Мутахассис эса уларни тинчлантирди: "Биз футболчиларни сотгимиз келган жамоаларга сотамиз. Роналду эса сотилмайди".

Криштианунинг ўзи ҳам "Реал" билан музокараларга тақиқ қўйилганини маълум қилди.

Ўша вақтларда "Реал"га ҳақиқатдан ҳам Роналду каби футболчилар керак эди. Капелло ҳам жамоанинг асосий мақсади Криштиану эканлигини тан олишди. "Реал" "Барселона" билан баҳсларда ёрқин ўйин намойиш этмаётганди. Ҳатто жамоа чемпион бўлса ҳам Капелло 2007 йилда истеъфога чиқарилди.

Бундан олдинроқ, 2007 йилнинг апрелида эса Криштианунинг онаси Долореш "Реал" либосида расмга тушиб, ўғлини ушбу жамоага ўтишини сўраганди. Ўша ойда Роналду "Манчестер" билан 5 йиллик шартномага имзо чекканди.

"Барча биладики, менга Испания жуда ҳам ёқади. Ўша ерларда қачон бўлса ҳам ўйнашни истайман. Бироқ мен МЮда бахтлиман. Агарда бугун бу ердан кетмасам, 2, 3, 4 ёки 5 йилдан кейин кетаман ва воқеалар яна қайтадан такрор бўлишини истайман. Айни дамда мен буюк жамоанинг шарафини ҳимоя қиляпман", - деди Роналду.

2006/07 йилда португалиялик АПЛнинг энг яхши футболчисига айланди. Ўйиндан ўйинга унинг ўйини яхшиланди ва трансфер нархи кўтарилди.

***

"Хетафе" собиқ устози Бернд Шустер 2007 йилда "Реал"га тайинланганидан кейин жамоа чемпионатда ёмон ўйин кўрсатмади. Рамон Кальдерон яна бир бор "Манчестер" билан музокараларга чиқди, бироқ: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз уни сотмаймиз. Пул ҳеч нимани англатмайди", - деди МЮ ижрочи директори Дэвид Гилл.

2008 йилнинг баҳорида "Реал" ЕЧЛнинг 1/8 финалида мағлубиятга учради (кетма-кет тўртинчи марта). Турнирда "Манчестер Юнайтед" ғолибликка эришди. Криш эса шундан кейин "Олтин тўп" учун асосий даъвогарга айланиб олди:

"Минг марталаб айтганман, менинг Испанияда ўйнаш каби орзуим бор. Баъзида орзулар ушалади, мен ҳам шуни истайман. "Манчестер"да бахтлиман, бироқ келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди".

2008 йилнинг ёзида Рамон Кальдерон кутилмаганда португалиялик футболчи учун исталган суммани тўлашга тайёрлигини айтди. "Реал" ўшанда "Santander" банкидан 100 млн евро кредитга олгани борасида маълумотлар тарқаганди.

2008 йилнинг 19 июнида Роналду Евронинг чорак финалида Германияга мағлуб бўлинганидан кейин конкрет равишда "Реал"ни танлаганини маълум қилди: "Реал"га ўтишимни сезяпман. Онам, клубдагилар, раҳбарият менинг қаерни исташимни билади".

"Юнайтед" футболчини асраб қолиш учун ФИФАга арзнома жўнатди ва "Реал"ни агрессив трансфер сиёсатини айблади. Ферги эса Роналду ва Мендешни Португалияга Карлуш Кейрушнинг вилласига таклиф этди.

"Бу йили, Кальдерон нима деган бўлса ҳам, бу ердан кетмайсан. "Реал"га ўтмоқчилигингни биламан. Аммо сени сотгандан кўра, отиб ташлаганим яхши. Агарда бу мавсум сен яхши ўйнасанг, футбол тарихидаги энг қиммат футболчи сифатида "Реал"га ўтасан. Сен кетсанг, мен кўп нарсани йўқотаман. Агарда шундай қилаверсанг, сени трибунага ўтқазиб қўяман ва сени ҳеч ким сотиб олмайди", - деган ўшанда Ферги.

Фергюсон Кальдерондан иблисларча нафратлана бошлади. У журналистнинг Роналдуни "Реал"га ўтиши борасидаги саволига:

"Сиз мени мана шу қароқчилар билан келишади деб ўйлаяпсизларми? Ҳеч қандай имконият йўқ. Клублар ҳеч қанақа келишувга эришмаган", - деди Фергюсон.

2008 йилнинг 5 августида "Реал" Роналдуга альтернатив равишда мўлжалга олинган Рафаэль ван дер Варт билан шартнома имзоланганини маълум қилди. Ҳолатнинг қандайлигини тушуниб етган португалиялик футболчи "Манчестер"да қолишини маълум қилди:

"Барчадан узр сўрайман. Мен бу мавсум "Манчестер"да қоламан. Фергюсон билан гаплашдим. Қолишим мен ва клуб учун ҳам фойдали".

***

2008 йилнинг декабрь ойида Роналду илк "Олтин тўп"ини қабул қилиб олди. Ўша вақтларда Рамон Кальдерон уч йил олдинги сайлов натижаларини қалбакилаштиришда айблаб, уни ишидан бўшатишди. Ушбу вазифада эса вақтинча Висенте Болуда тайинланди. У эса Криштиану Роналду билан келишувга эришилишига оз қолганини айтиб ўтди.

Кўп ўтмасдан Роналду ушбу маълумотни инкор қилди: "Менга "Манчестер" ёқмоқда. Бу ерда мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Биз бир оиламиз".

2009 йилнинг 27 май кунида МЮ ЕЧЛ финалида "Олимпико" стадионида "Барселона"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Орадан бир ой ўтиб, Флорентино Перес "Реал"га президент этиб сайланди. У ўзи ўйлаган 3 футболчи билан шартнома имзоланишига ваъда берди.

У Кака ва Криштиану Роналдуни назарда тутганди. Икки трансфер ҳам рекордли нарх эвазига амалга оширилиши кузда тутилди. Шунингдек, жамоа Зидан орқали "Бавария"дан Франк Риберини сотиб олишни режалаштираётганди. Бир вақтлар Кальдерон Роналдунинг трансфери деярли амалга ошаётганини маълум қилганди. Агарда португалиялик футболчи "Реал"га ўтадиган бўлса, у ҳолда бу иш Кальдеронга тегишли бўларди. Бироқ Пересга ўз ғалабалари кўпроқ керак эди.

Бироқ Карл-Хайнц Румменигге ва Ули Хенесс Рибери борасида музокара ўтказишдан бош тортди. Перес янада кўпроқ ўйлай бошлади: бир неча банклардан у 200 млн евро миқдорида кредит олди ва "Милан" босси Адриано Галлиани билан муносабатлари яхши бўлгани учун Каканинг трансфери борасидаги келишув ишлари узоқ давом этмади.

Флорентино бироз ўтиб, Малкольма Глейзерга Роналду учун 94 млн евро таклиф қилди. Сер Алекс ҳам трансферга рухсат берди. Кейинроқ Глейзер ушбу трансферга изоҳ сифатида мураббийнинг рухсатини келтириб ўтди.

Перес "Реал"да иш бошлаганидан 32 кун ўтиб, португалиялик футболчи жамоа билан шартнома имзолади. Шу орқали Перес ўзи ва олдинги президент билан солиштиргандек бўлди.

Орадан йиллар ўтиб, Фергюсон 2003 йилни ва Кейрушнинг ишларини ёдга олди.

"У биз учун узоқ муддат давомида ўйнаб бера оладими?", - деб сўрайди Фергюсон. 

"Алекс, агар Роналду биз учун яна беш йил ўйнаб бера олса бемалол хурсанд бўлавер. Бирор португалиялик 17 ёшида бегона мамлакатга келиб, беш мавсумдан ортиқ қолгани тарихда бўлмаган"", - деди Кейруш.

Демак, Роналду МЮдаги олтинчи мавсум бонус бўлган экан.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика