Сеид Сеидов: "Бугун "Бухоро" гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлади"
10 ноя 2014 13:34
Янгиликлар
Сеид Сеидов: "Бугун "Бухоро" гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишини исботлади"
"Бухоро" - "Локомотив" (1:1) учрашуви якунига етганидан сўнг "Бухоро" мураббийи Сеид Юсупович Сеидов журналистларга интервью берди.
"Бугунги рақибимиз маҳорат бобида биздан устунлиги ҳеч кимга сир эмас.Лекин футболчиларимиз бугун ўзгача кайфиятда ва руҳда майдонга тушишди. Жамоа ўз ўрнини олий лигада сақлаб қолганидан сўнг,уларда ўз кучларига бўлган ишонч янада ортди.Улар бугун барчага амалда исботлашди,улар ҳам гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнай олишларини. "Бухоро" олий лигада ҳақли тарзда ўрнини сақлаб қолди ва бугунги ўйин билан, жамоанинг ўрни ҳам айнан олий лигада эканлиги барчага намоиш этилди. Бу учун уларга раҳмат айтаман,келажакда ҳам рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар бугунгидек ишонч билан майдонга тушиб уйнайвеишса,албатта юқори чўққиларни забт эта олишади.
Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчилар мени жуда хурсанд қилишди.Уларнинг кўзида қўрқув умуман йўқ эди,бугун жамоани умуман алмаштириб қўйгандай ҳолат юзага келди.Қанийди олдинроқ шунақа ишонч пайдо бўлганида эди...
Йигитлар бугун фақат ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга чиқишганди,ўйин сонгида гол ўтказиб юбордик,ва дуранг натижа қайт этилди. Нима бўлса ҳам ўйин суратидан қониқдим.
Келажакдаги режаларим борасида гапирадиган бўлсам,биринчи навбатда уйга бораман. Уйимни, яқинларимни жуда ҳам соғиндим, чарчадим. Жамоадаги фаолиятим борасида ҳеч нима дея олмайман, буёғи раҳбарлар қўлида",- дея уз фикрини якунлади Сеид Сеидов.

Фикрлар