Саудия ўртоқлик учрашувида Молдовани мағлуб этди
27 фев 2018 11:13
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/309372_original.jpg)
![](/upload/storage/309372_220.jpg)
Саудия ўртоқлик учрашувида Молдовани мағлуб этди
Саудия Арабистони терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни бошлади.
Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири кеча Жидда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Молдова термасига қарши баҳс олиб бориб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўртоқлик учрашувида Омар Хавсави, Тайсир Ал Жассим ва Моҳаннад Ассири томонидан киритилган голлар майдон эгаларига ғалаба келтирди.
Энди бу жамоа навбатдаги ўртоқлик ўйинини Ироққа қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар