UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  8 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  3 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  49 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5

Саудия чемпионатида жамоалар сони оширилади Янгиликлар

Саудия чемпионатида жамоалар сони оширилади

Кейинги йилдан Саудия Арабистони миллий чемпионатида жамоалар сони 16тага етказилади.

Маълумки, ҳозир ушбу давлат Про лигасида 14та жамоа кураш олиб бормоқда. Мутахассисларнинг айтишича, бу камлик қиляпти. Натижада жамоаларни 16тага етказиш фикри маъқулланди. Саудия Арабистони футбол федерацияси биринчи лига клубларига қўйилган легионерлар лимитини ҳам кўриб чиқди ва жамоаларнинг етти нафар хорижлик билан шартнома имзолашига рухсат берди. Бунгача фақат иккита чет эллик билан шартнома тузиш мумкин эди.

Ушбу мавсум якунига етганидан сўнг биринчи лиганинг иккита клуби Про лига йўлланмасини қўлга киритади. Про лигада 13-14 ўринни эгаллаган клублар биринчи лиганинг 3-4 жамоаси билан ўтиш ўйинида ўйнайди. Кейинги йилдан эса Про лигани охирги учта ўриндаги жамоа тарк этади ва биринчи лигадан учта жамоа элитага йўл олади. Про лиганинг 13-жамоаси эса биринчи лиганинг тўртинчи жамоаси билан иккита ўйиндан иборат плей-офф баҳсида ўйнайди.

Кейинги йилдан Саудия биринчи лигасида жамоалар сони 16тадан 20тага оширилади. Ғолиб жамоа федерация томонидан 1,3 миллион доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи лига иштирокчилари сони эса 20тадан 24тага етказилади. Бундан ташқари, U-21 чемпионати бекор қилинади ва унинг ўрнига бошқа лига ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика