Саудия Арабистони – Уругвай. Суарес 70 дақиқа ўйнади

Narzulla Saydullayev
11 окт 2014, 10:27
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Саудия Арабистонига қарши (1:1) ўртоқлик учрашувида иштирок этди.
Суарес майдонда 70 дақиқа ҳаракат қилиб бошқа футболчига алмаштирилди. Айнан унинг зарбасидан сўнг рақиб футболчиси автогол муаллифига айланди.

Шундай қилиб, ЖЧ-2014да Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун дисквалификация қилинган «Барселона» футболчиси дастлабки халқаро ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Суарес терма жамоанинг 9та расмий ўйини ва ва клуб доирасида 4 ойга дисквалификация қилинганди. «Барселона» таркибида у 25 октябрдан бошлаб майдонга тушиши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›