UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Саудия Арабистони. "Насаф" ва "Пахтакор"нинг рақибларида ғалаба Янгиликлар

Саудия Арабистони. "Насаф" ва "Пахтакор"нинг рақибларида ғалаба

Саудия Арабистони лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2016да Ўзбекистон клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган клублар ҳақида маълумот берамиз.

Бу турда "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган "Ал Ҳилол" сафарда "Хажер" клуби меҳмони бўлди. Ўйинда Гиоргиос Донис шогирдлари 5:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Салман Ал Фараж, Файсал Дарвиш, Абдуллоҳ Ал Зори, Аилтон Алмейда ва Муҳаммад Жаҳфали урган голлар мезбонлар дарвозасидан ўрин олди.

11та ўйиндан 27 очко тўплаган "Ал Ҳилол" иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги баҳсни 19 декабрь куни сафарда "Ал Файсали Ал Мажмаа"га қарши ўтказади.

"Хажер" - "Ал Ҳилол" 1:5
Голлар:
Жассим Ал Ҳамдан 11 - Салман Ал Фараж 18, Файсал Дарвиш 30, Абдуллоҳ Ал Зори 65, Аилтон Алмейда 72 пенальти, Муҳаммад Жаҳфали 90+2.
"Ал Ҳилол": Холид Шараҳили, Дигао, Абдуллоҳ Ал Зори, Муҳаммад Жаҳфали, Сауд Карири, Карлос Эдуардо, Салмон Ал Фараж, Муҳаммад Ал Қарни (Ёсир Ал Қаҳтони, 70), Файсал Дарвиш, Аилтон Алмейда (Носир Ал Шамрони, 74), Холид Ал Каби (Муҳаммад Ал Шалҳуб, 74)



"Насаф"нинг бўлажак рақиби "Ал Аҳли" клуби ўз уйида "Ал Раед" билан куч синашди. Ўйинда майдон эгалари Умар Ал Соманинг хет-триги эвазига 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Кристиан Гросс шогирдлари 27 очко тўплаб мусобақа жадвалида биринчи поғонада боришмоқда. Жамоа навбатдаги баҳсни "Ал Фатеҳ" клубига қарши 20 декабрь куни сафарда ўтказади.

"Ал Аҳли" - "Ал Раед" 3:1
Голлар:
Умар Ал Сома 24 пенальти, 71 пенальти, 82 - Эйд Муҳаммад  49.
"Ал Аҳли": Ёсир Ал Мусайлим, Осама Ҳавсави, Оқил Ал Саҳби (Муҳаммад Амман, 69), Али Ал Зубайди, Мутаз Ҳавсави, Тайсир Ал Жассим, Ҳуссайин Ал Могаҳви, Муҳанад Асири (Фаҳад Ҳамад, 77), Салман Ал Моашер, Ҳассан Сирож (Солиҳ Ал Жамаан, 65), Умар Ал Сома.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика