UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  0 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  6 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15

Сардор Рашидовни Осиёга танитган ўйин Янгиликлар

Сардор Рашидовни Осиёга танитган ўйин

Бир ўйин тарихи.

САРДОР РАШИДОВНИ ОСИЁГА ТАНИТГАН ЎЙИН

Бир неча йил олдин Миржалол Қосимов "Бунёдкор" асосий таркибида Сардор Рашидов исмли ёш йигитчани ўйната бошлаганида ўзбек футболига яна бир ажойиб истъедод кириб келганига қувонгандик. Футболимиз келажаги деб айнан Сардорни кўраётгандик. Афсуски, Сардор олдинги юлдузларимиз Миржалол Қосимов, Максим Шацких, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров даражасига кўтарила олмади. Ҳозирча деб қўшиб қўяйлик, чунки Сардор ҳали 7-8 йил бемалол юқори савияда ўйнаши ва бу вақт давомида ўзини кўрсатиши мумкин. БААга сафари, тўғрисини айтиш керак, Сардор учун олдинга қадам бўлмади. У «Бунёдкор»да анча яхши ўйнарди. Қатарнинг "Ал Жаиш"ида ҳам Сардор ёмон ўйин кўрсатмаганди. Терма жамоа миқиёсида Рашидов қайси ўйинда Осиёга танилганини эслайсизми? 2015 йилги Осиё Кубоги доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўйинда Сардор иккита гол урган ва чинакам Осиё футболи юлдузига айланганди.

ҚОСИМОВГА БEРИЛГАН ИМКОН

Эсингизда бўлса, 2012 йилда терма жамоани Миржалол Қосимов қабул қилиб олган ва 2014 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинларида бош мураббий сифатида иш бошлаганди. Қосимовга тайёргарлик учун ҳеч қандай вақт берилмай ҳал қилувчи саралашнинг биринчи турида Эронга қарши мағлубиятдан кейиноқ бош мураббийлик топширилганини эсласангиз керак. Ўша саралашни учинчи ўринда якунлаган терма жамоамиз қитъалараро саралашда қатнашиш учун Иордания билан баҳс олиб борганди. Тошкентда ўтган жавоб ўйинида иорданияликлар пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб Уругвай билан ўйнаш имконига эга бўлганди. Ўша учрашувдан кейин Миржалол Қосимов истеъфо сўрашини, терма жамоага янги қон кераклигини айтганди. Бироқ Мираброр Усмонов мураббийнинг бу қарорини кескин рад этиб унга ишонч билдиришда давом этишини маълум қилганди. Шу сабаб Австралияда ўтган Осиё Кубоги Миржалол Қосимов учун охирги имкон эди. Биз олдинги Осиё Кубогида ярим финалгача етиб боргандик ва Қосимов учун 4 йил олдин қайд этилган Абрамовнинг натижасини камида такрорлашгина ижобий деб қаралиши мумкин эди.

УЧИНЧИ ТУРДАГИ ФИНАЛ

Йигитларимиз Хитой, Шимолий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олишганди. Улар мусобақани Шимолий Кореяга қарши ўйин билан бошлашади. Шимолликларга қарши ўйинда Игор Сергеевнинг бош билан урган ажойиб голи футболчиларимизга ғалаба келтирганди. Иккинчи турда эса Қосимов шогирдлари кутилмаганда Хитойга имкониятни бой беришади. Хитой ҳаммани мағлуб этиб гуруҳни етакчи сифатида якунлагани сабаб бу мағлубиятни кутилмаган деб аташ унчалик тўғри эмасдир аслида, лекин даражамиз юқорироқ бўлгани сабаб биз Хитойга қарши ўйинда енгилмаслигимиз керак эди. Қизиғи, 1:2 ҳисобида якунланган бу ўйиндаги ягона голимизга кейинчалик Хитой чемпионатига йўл олган Одил Аҳмедов муаллифлик қилганди. Демак биз учинчи турга 3 очко тўплаган ҳолда етиб боргандик. Ўз навбатида Саудия ҳам худди биз каби Шимолий Кореяни енгиб, Хитойга мағлуб бўлган ҳолда учинчи тур олдидан уч очко тўплайди. Саудия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ўйинда кейинги босқичга гуруҳдан Хитой билан бирга чиқадиган жамоа номи аниқ бўлиши керак эди. Арабларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирар (тўплар нисбати яхшилиги сабаб), Қосимов жамоаси эса фақат ғалаба қозониши шарт эди.

БУ ГАЛ ҲАКАМЛАР ҲАМ ЁРДАМ БEРОЛМАГАНДИ

Саудия футболида ўша йилларда пасайиш кузатилаётгани сабаб биз эслаётган ўйинда Ўзбекистоннинг имкониятлари юқорироқ деб қаралаётганди. Бу тахминлар ўзини оқлайди ҳам. Вакилларимиз иккинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишади. Қосимов олдинги икки ўйинда Сардор Рашидовни фақат заҳирадан майдонга туширади. Саудияга қарши ҳал қилувчи ўйинда эса мураббий Сервер Жепаров ўрнида айнан Сардор Рашидовни ўйнатади. "Бунёдкор"да ажойиб ўйин кўрсатаётган ҳужумкор Рашидов эса бу танлов қанчалик тўғри бўлганини иккинчи дақиқадаёқ исботлайди. Қанотда рақиб ҳимоячиларидан иккитасини тезликда ортда қолдирган яримҳимоячимиз дарвозабон билан яккама-якка чиқиб боради. Ўткир бурчакда турганига қарамай Сардор дарвоза томон аниқ зарба йўллайди. Унчалик кучли бўлмаган, лекин жуда аниқ зарба Саудия дарвозабонининг оёқлари орасида ўтиб дарвозадан жой олади – 1:0. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланади.

Иккинчи бўлим аввалида эса ўзбекистонлик мухлислари хушламайдиган австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс йўқ жойдан дарвозамиз томон пенальти белгилайди. Виталия Денисов рақиб ҳужумчиси билан жарима майдончамиз ичида тўп учун курашади ва Наиф Ҳазози кутилмаганда йиқилиб тушади. Футболчиларимиз қоида бузилганини хаёлларига ҳам келтирмай ортга қайтишаётганда австралиялик савиясиз, лекин катта мусобақаларда доим ишлайдиган ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилайди. Муҳаммад ал-Саҳлави эса зарбада адашмайди – 1:1. Бу голдан кейин Қосимов тезда Жамшид Искандеров ўрнига ҳужумчи Воҳид Шодиевни туширади ва бу ўзгариш ўз самарасини беради. 71-дақиқада Воҳид Шавкат Муллажоновнинг қанотдан узатган тўпини бош билан дарвозага жойлаб қўяди – 2:1. Ўйиндаги якуний нуқтани эса 78-дақиқада Садор Рашидов қўяди. Вакилларимиз ҳужумга зўр берган арабларни қарши ҳужумда жазолашади. Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни дарвозага яқинлашиб бораётган Рашидовга узатади. Сардор эса жарима майдончасига киратуриб бир ҳимоячини алдайди-да секингина дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олади – 3:1. Сардор қўлларида "Йўқ" ифодасини қилиб ўйинда ким ғолиб бўлишига шубҳа қолмаганини билдиради. 

Учрашувдан сўнг Сардор Рашидов қуйидагича изоҳ қолдирганди:

"Бугунги ўйиндаги икки голим ғалаба қозонишимизга ва чорак финалга чиқишимизга ёрдам берганидан хурсандман. Қўллаб-қувватлаб туришгани учун мухлисларга раҳмат. Бугун жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозондик"

"Саудия Арабистони терма жамоасидан аламимиз бор эди. Ўша аламимизни бугунги ўйинда олдик", – дея фикр билдирганди "Локомотив" вингери Сардор Рашидов.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов 2014 йил январида Ўзбекистон терма жамоаси сафида U-22 Осиё чемпионатида иштирок этган, ўшанда ўзбекистонликлар гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб, гуруҳдан чиқа олишмаган эди.

ОсиёКубоги- 2015
“В” гуруҳи
3-тур
ЎЗБЕКИСТОН — САУДИЯ АРАБИСТОНИ 3:1

Голлар: СардорРашидов (2, 78), ВоҳидШодиев (71) –Муҳаммадал-Саҳлави (60, пенальтидан).
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Шуҳрат Муҳаммадиев (87, Акмал Шораҳмедов), Виталий Денисов, АзизҲайдаров, ОдилАхмедов, СардорРашидов (89, Санжар Турсунов), Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров (66, ВоҳидШодиев), Баҳодир Насимов.
Захира: Элдор Суюнов, Акбар Тўраев, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Тимур Кападзе, Лутфулла Тўраев, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.
Бош мураббий: Миржалол Қосимов.

Лекин, шундай ёрқин ғалаба дан сўнг, вакилларимиз чорак финалнинг ўзидаёқ мусобақани тарк этишади. Муросасиз ва жанговар руҳда кечган беллашувда "Осиё йўлбарслари"нинг иқтидорли ҳужумчиси Сон Хён Мин қўшимча экстра-таймларда иккита гол уриб, Ўзбекистон миллий терма жамоасини уйга равона бўлишига сабаб бўлади.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика