UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  0 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  0 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  1 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  24 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  1 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5 20:16"Локомотив"га 6 футболчи келди, 5 футболчи кетди  1

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз Янгиликлар

Сардор Рашидов - Осиёда порлаётган юлдуз

Хориж сайтларидан бири Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳақида мақола чоп этди. Қуйида мазкур мақоланинг таржимасини келтириб ўтамиз.
Бошқа мусобақаларда бўлгани каби Осиё Кубоги-2015да ҳам Ўзбекистон терма жамоасида ёш футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Кўпчилик Сервер Жепаров ўрнини "Пахтакор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров тўлдиради деб кутганди. Шунингдек, терма жамоа билан хайрлашган Гейнрих ва Шакихнинг ўрнини Игорь Сергеев билдирмайди деб ўйлаганди.

Аммо бу икки футболчидан кўра пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"да тўп тепаётган Сардор Рашидов ярқ этиб порлади. Бемалол айтиш мумкин, Сардор Рашидов Осиё Кубоги кашфиётларидан бири бўлди. Хўш, бу футболчи Осиё чемпионатида қай тариқа ўзини кўрсата олди?

23 ёшли футболчи гуруҳдаги охирги ўйин - Саудия Арабистони билан кечган баҳсдан сўнг тилга тушди. Унинг иккита голи Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди ва жамоа бунинг натижасида чорак финалга йўл олди. Сардор Рашидов "Бунёдкор" футбол академияси тарбияланувчиси эмас. Аммо шу клубда ўйнаб халққа танилди, ўз маҳоратини ошириб борди. У ҳужум пайтида жуда яхши ўйнайди, ақлли қарорлар қабул қилади, бу эса ярим ҳимоячи ҳақида илиқ фикрлар билдиришга сабаб бўла олади.



Биринчидан, унинг ўйинни тушуниш қобилияти ажойиб даражада. "Бунёдкор" ҳам унинг маҳоратига шубҳа қилмаган ҳолда футболчидан қай тарзда фойдаланишни билади. Ноябрда "Пахтакор"га қарши кечган баҳс шуни кўрсатдики, Сардор Рашидовнинг иккита чиройли голи ўйинни безаб берди. Рашидов нафақат ҳужумда, балки орқароқда ҳам яхши ўйин намойиш этади. Осиё Кубогининг чорак финалида Жанубий Корея билан бўлиб ўтган ўйинда Сардор рақибнинг чап қанот ҳимоячиси Ким Жин Суга айтарли имконият қолдирмади. У тўп билан бир неча бор олдинга интилиб, ўз қанотидан хавфли рейдлар уюштирди.

Сардор Рашидовда дриблинг ҳам кучли. Қолаверса, жарима тўпларидан усталик билан фойдалана олади. У бир ёки икки ҳаракат билан рақибидан ўзиб кетади ва ўзига керакли нуқтага чиқади. Ва ниҳоят, зарба бераётганда у снайпернинг ўзгинаси. Бир зарб билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйиши мумкин. Осиё Кубогида у рақиблар дарвозаси томон етти бор зарба бериб, шундан тўрттаси аниқ борди ва иккитаси голга айланди. Кўриб турганингиздек, бу ёмон кўрсаткич эмас.

"Бунёдкор" футболчиси ўтган мавсумдаёқ ўзини кўрсата олганди. У олий лигада ўнта гол уришнинг уддасидан чиқди. Агар 17 февраль куни "Ал Жазира"га қарши кечадиган учрашувда ҳам Сардор Рашидов ўзини кўрсатса, унга бўлган таклифлар янада ортиши турган гап. Бу футболчини Миланнинг "Интер" клуби кузатишда давом этмоқда. Рашидов терма жамоанинг ўнг қанот ярим ҳимоясини тўлиқ ўзиники қилиб олди. Эндиликда Санжар Турсунов асосий ролни ўйнамай қўйди. Терма жамоа мураббийи Миржалол Қосимов 4-2-3-1 ёки 4-3-3 схемасидан фойдаланишда давом этса, Рашидовга албатта жой топилаверади.

Инглиз тилидан Х.Холиқов таржимаси.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика