UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  1 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  4 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  20 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  5 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  27 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  7 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5

Сардор Қобулжонов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим" Янгиликлар

Сардор Қобулжонов: "Рамзий терма жамоадан ўрин олишимни кутмагандим"

Олий лиганинг 15-туридан сўнг сайтимизда турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиққандик.
Унга кўра, дарвозага "Нефтчи" посбони Сардор Қобулжоновни киритдик. 27 ёшли посбон ҳақиқатдан ҳам "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда жамоасини бир қатор муқаррар голлардан асраб қолди. Шунинг натижасида у рамзий терма жамоага муносиб кўрилди. Шу боис Қобулжонов билан қисқача суҳбатлашдик.

- "Пахтакор"га қарши ўйинда жамоам мағлубиятга учради. Табиийки бу ҳеч кимга ёқмайди. Ўзимни ўйинимга келадиган бўлсак, тўғриси бунга мухлислар ва мутахассислар жавоб бергани маъқул.

- Интернетга киришга унчалик кўп қизиқмаганим учун очиғи, "СА" сайтининг тур рамзий терма жамоасини аниқлаб боришини бунгача билмагандим. Жамоадошларим 15-турнинг рамзий термасидан ўрин эгаллаганимни айтганидан сўнг билдим. Албатта бундан хурсандман. Сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламан. Олдинда яна кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Насиб қилса келгуси турларда ҳам рамзий терма жамоадан ўрин оладиган даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди Қобулжонов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика