Санжар Турсунов: "16 январь куни "Газовик" машғулотларига қўшиламан"

Narzulla Saydullayev
10 янв 2014, 12:33
Корея матбуоти Санжар Турсунов ва Лутфулло Тўраевни корейс чемпионатига келиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Айни пайтда Тўраев "Локомотив", Турсунов эса "Бунёдкор" машғулотларида иштирок этяпти. Бу ҳақда Турсуновнинг ўзи шундай дейди:

- Биринчи лигада катта танаффус юзага келгани учун анча вақт машғулотсиз қолиб кетдим. Шунинг учун "Бунёдкор" мураббийлари билан келишган ҳолда янги йил олди машғулотларини пойтахтликлар билан ўтказишга қарор қилдим. 16 январь куни "Газовик" сафига бориб қўшиламан ва ўша ерда келгуси фаолиятим ҳақида аниқ бир хабарни айтишим мумкин. Мавсумни "Газовик"да давом эттираманми ёки бошқа жамоада, бу тез кунларда маълум бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›