

Габигол номи билан машҳур бўлган футболчи расман афсонавий Бразилия клубининг янги аъзоси сифатида кенг оммага таништирилди. “Сантос” Барбозани “Интер”дан 1,5 миллион евро эвазига ижарага олди.
Эътиборлиси, бу ҳужумчи айнан “Сантос” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У Бразилия клуби сафида 2013-2016 йилларда тўп тепган эди.




