UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  10 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

Санжар Турсунов: "Келинглар, шу болакайга ёрдам берайлик" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Келинглар, шу болакайга ёрдам берайлик"

Айни пайтда Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган Санжар Турсунов мухлислардан ёрдам сўради.

"Кеча мен Абрамбекни кўргани бордим. Ҳозир у Жанубий Кореяда яшаяпти. У пластик маҳсулотлар ишлаб чиқариш заводида ишларди. 10 ой аввал унинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашди. 3 ой олдин эса у комага тушиб қолди. Кеча ўзига келди ва шифокорлар у билан кўришиш мумкинлигини айтишди. Абрамбекка имзо қўйилган футбол тўпини совға қилдим ва унга яқин вақт ичида бирга футбол ўйнашимизни айтдим. У билан бирга тўп тепиш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

Мутахассислар ҳамон бу қандай касаллик эканлиги ва бунинг сабабини айта олишмаяпти. У гапирмайди, хатто ўз оғриқларини етказиб бера олмайди, яхши эшитмайди. Даволаниш, дорилар ва парвариш учун кўп пул керак.

Қадрли дўстлар! Келинглар шу йигитга ёрдам берайлик. Дунёда яхши одамлар жуда кўп. Қуйидаги расмда банк ҳисоб рақами ёзилган. Ўша ерга пул ўтказиш мумкин. У сизнинг ёрдамингизга жуда муҳтож!", - деб ёзади Санжар Турсунов фейсбукдаги ўз саҳифасида.


Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика