UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  0 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  9 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”

Кеча Қатар юлдузлар лигаси 17-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз бўлмиш Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепадиган “Ал-Сайлия” ўз уйида “Умм-Салал” жамоасини қабул қилиб ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Ушбу баҳсда Санжар Шоаҳмедов ҳам фаол иштирок этди. Баҳсдан сўнг Шоаҳмедов илк учрашувдаги таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

“Ал-Сайлия” сафидаги илк учрашувимизни “Умм-Салал” жамоасига қарши ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ушбу баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. 11 метрлик жарима тўпини эса ҳимоячимиз ишлаганди. Биз учун ушбу жамоадаги илк ўйинимиз бўлгани учун бироз қийинчилик бўлди.

Секин-аста жамоага мослашиб оляпмиз. Кечаги ўйиндан яхши таассуротлар қолди. Ушбу баҳсда мен 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етганидан сўнг мураббийлар штаби ғалаба билан барчамизни табриклади. Рақиб жамоа бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч кимда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ, ҳозирча барчаси яхши.

Учрашувда футболчилар билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги баҳсни 26 январь куни “Ал-Шахания” жамоасига қарши ўтказамиз”, - дейди “Ал-Сайлия” футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика