UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   2 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  20 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  32 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади”

Маълумки кеча ОФКнинг штаб квартираси жойлашган Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсум олий лигамизда 2-ўринни эгаллаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби келаси йил ҳам ушбу нуфузи юқори бўлган мусобақада иштирок этади. Қуръага кўра “Темирйўлчилар” “А” гуруҳидан жой эгаллади. Хўш, “Локомотив” учун қуръа қандай келди? Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кўпчилик қатори мен ҳам Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш маросимини катта қизиқиш билан кузатиб бордим. Менимча жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳи у қадар кучсиз ёки кучли дея олмайман. Ҳамма жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади. Эроннинг “Сепахон” клуби мамлакат чемпиони ҳисобланади. БААнинг “Ал Наср” жамоаси ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. Хуллас нуфузи жиҳатдан Осиёда энг юқори бўлган ушбу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан ҳар бир рақибга хурмат билан қараб, жиддий тайёрланмоқ лозим.

- “Локомотив”даги келажагим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Хориж жамоаларидан таклифлар бўлаётганини яшириб ўтирмоқчи эмасман. Лекин бир тўхтамга келганимиз йўқ. Балки келаси йил ҳам “Локомотив”да ўйнарман. Менимча бу масала янги йилга қадар аниқ бўлади – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика