UZ

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз” Янгиликлар

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги муосабақадан аввал, дастлаб БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.

Бу ҳақида мавсум кашфиётларидан бири бўлган Санжар Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

-Олимпия терма жамоасини олдинда катта синов турибди. Жамоа Тошкетда олиб борилган йиғин давомида футболчилар мусобақага қай даражада тайёргарлик кўрди.?

- Тошкентда асосан жисмоний имкониятларимизни яхшилаш мақсадида шуғулландик. Дубайдаги йиғинда ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоа юз фоиз тайёр. Насиб қилса Таиланддан олимпияда йўлланмаси билан қайтишни ният қилганмиз. Бунга ҳаммамиз, халқимиз ишонмоқда. Майдонга чиқиб бор кучимиз билан ҳаракат қилишга қодирмиз. Жонимизни ҳам беришга тайёрмиз.

- Кўп вақтингизни миллий терма жамоа билан бирга ўтказдингиз. Бевосита ОТЖга мослашиб кетишингиз қийин бўлмадими?

- Кўп футболчилар билан болаликдан бирга ўсганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Вадим Карленович миллий терма жамоага бош мураббий бўлгач мени таклиф қилди. Умуман олганда ажратиш ноўрин бўлса керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турганини ҳис қиляпмиз. Мақсадимиз ғалаба ва халқимизга узоқ кутилган олимпияда йўлланмасини тақдим қилиш. Муҳлисларга қувонч ва хурсандчилик улашмоқчимиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика