UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  0 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди” Янгиликлар

Санжар Асқаралиев: “Таркибдаги йўқотишлар ҳам салбий таъсир ўтказди”

Кеча Андижонда бўлиб ўтган олий лиганинг 16-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (0:1) учрашувида “бургутлар”ни майдонга тажрибали Санжар Асқаралиев сардор сифатида бошлаб тушди.

Марказда етакчиликни ўз қўлига олган Асқаралиевда жамоадошларини олдинга етаклаш хусусияти мужассам. Санжарнинг учрашув давомида “Насаф” дарвозаси томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтганида, стадион ларзага келди. Умуман айтганда, Асқаралиев шу куни майдонда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Учрашувдан сўнг 34 ёшли футболчи билан суҳбатлашдик.

- Санжар ака, асосан тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Насаф” ғолиб бўлди. Учрашув тўғрисида фикрингиз қандай?
- Табиийки, иккинчи давра ўйинларини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Боз устига мухлисларимиз кўз ўнгида уларни уч очко билан хурсанд қилишимиз шарт эди. Бироқ ўзингиз кўрдингиз, якунда қимматли уч очкони бой бердик. “Насаф” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири эканлиги барчага яхши маълум. Улар биргина пенальтидан унумли фойдаланди. Бу эса ўйин тақдирини хал қилди. Кўрдингиз, бизда ҳам бир неча бор гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо салгина аниқлик етишмади.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Учрашув аввалида жиддий йўқотишлар бор эди. Предраг Вуйович, Анвар Бердиев, Раҳим Қодиров, Тимур Васильев сингари ўйинчилар тиббий кўрикдан ўта олмай, уларнинг ўйнашига руҳсат берилмади. Яна бир тажрибали Асқар Жадигеровда эса жарохат бор эди. Албатта уларнинг йўқлиги салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. Агарда таркибда бу қадар муаммо бўлмаганида ўйлайманки, “Насаф”га ютқазмасдик.  

- “Андижон”ни майдонга сардор сифатида бошлаб тушдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан қониқиш хосил қилдингизми?
- Йўқ, агарда жамоам ютганида қониқдим дея олардим.

- Иккинчи бўлим ўрталарида ўз ўрнингизни бошқа жамоадошингизга бўшатиб бердингиз. Буни мураббийдан ўзингиз сўрагандек туюлди бизга. Шундайми?
- Ҳа. Биласизми биринчи давра охирларида белимдан жарохат олгандим. Шу сўнгги пайтларда яна безовта қила бошлади. “Насаф” билан ўйиннинг иккинчи таймида ҳам бу нарса сезилди. Шу боис бош мураббийдан ўрнимга бошқа футболчини туширишини сўрадим. Чунки ўрнимга тушган бошқа ўйинчи жамоага қолган дақиқаларда мендан кўпроқ ёрдам бериши мумкин деб ўйладим.

- “Андижон” энди кейинги 3та ўйинни ҳам ўз майдонида ўтказади. Бўлажак баҳслар олдидан нима дейсиз?
- Агарда “Насаф”га қарши қилган ўйинни кўрсатсак, бошқа рақибларимизга ҳам осон бўлмайди деб ўйлайман. Мухлисларимиз ғалабали ўйинларни анча соғиниб қолишган. Уларни хурсанд қилиш учун бўлажак баҳсларда фақат уч очко олиш учун ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, ҳаммаси яхшибўлади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика