

24 ёшли футболчи айни дамда оғир жароҳатдан тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. У январ ойи охиридан умумий гуруҳ машғулотларига қайтди ва ёздан бери илк бор “Сити”нинг ёшлар жамоаси сафида майдонга тушди.
Лерой жамоа билан янги келишувга эришиши мумкин. Аввалроқ футболчининг “Бавария”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.



